Тошкент МДҲга аъзо давлатларнинг II халқаро молия-банк форумига мезбонлик қилади

05.11.2021 10:17

ТОШКЕНТ, 5 ноябрь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Бош вазирининг ўринбосари, иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Жамшид Қўчқоров бугун МДҲ Молия-банк кенгаши мувофиқлаштирувчи кенгаши президенти Вадим Кумин бошчилигидаги делегацияси билан учрашув ўтказди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

?қтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги маълумотига кўра, учрашув давомида жорий йил 26 ноябрь куни Тошкент шаҳрида МДҲга аъзо давлатларнинг II  халқаро молия-банк форумига сўнгги тайёргарлик масалалари муҳокама қилинди.

Вадим Кумин Ўзбекистоннинг халқаро тадбирларни ўтказишдаги улкан тажрибасини таъкидлаган ҳолда Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган II  халқаро молия-банк форуми юксак савияда ташкил этилишига ишонч билдирди.

Эслатиб ўтамиз, 2019 йилда МДҲга аъзо давлатларнинг I халқаро молия-банк форуми ҳам Тошкентда уюштирилган эди.

МДҲ МБК раҳбарига юқори даражадаги ишонч учун миннатдорлик билдириб, бугунги кунда Ўзбекистон иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги манфаатдор ташкилотлар билан биргаликда ушбу тадбирни ташкил этиш бўйича фаол иш олиб бораётгани таъкидланди.

Учрашув натижасида  томонлар ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада кенгайтиришга келишиб олди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net