ТОШКЕНТ, 9 февраль. /«Дунё» АА/. Жорий йил 24-26 март кунлари Тошкент шаҳрида илк маротаба Тошкент халқаро инвестиция форуми бўлиб ўтади (ТХ?Ф), деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
?нвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (?ТСВ) томонидан маълум қилинишича, ТХ?Ф – бу стратегик ташаббусларни амалга оширишни муҳокама қилиш ва халқаро бизнес хамжамиятига Ўзбекистоннинг инвестициявий имкониятларини намойиш этиш учун яратилаётган янги майдондир.
Форум Ўзбекистоннинг жадал ривожланаётган бозорига интеграция жараёнларига қизиқиш билдирган йирик хорижий инвестициявий, молиявий-иқтисодий ташкилотлар ва корхоналар раҳбарлари ҳамда вакилларини жалб этишга қаратилган.
Форумда иштирок этиш учун www.iift.uz сайти орқали рўйхатдан ўтиш мумкин.