Тикув-трикотаж маҳсулотлари экспорти 1 миллиард доллардан ошди

10.08.2020 15:56

ТОШКЕНТ, 10 август. /“Дунё” АА/. Жорий йилнинг 7 ой натижаларига кўра, тўқимачилик ва тикув-трикотаж маҳсулотлари экспорти ҳажми 1 миллиард доллардан ошди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири "Ўзтўқимачиликсаноат" уюшмаси маълумотига асосланиб.

Дунёдаги пандемия шароитига қарамасдан "Ўзтўқимачиликсаноат" уюшмаси ва тармоқ корхоналари 395 турдаги тўқимачилик ҳамда тайёр-тикув трикотаж маҳсулотларини дунёнинг 57 давлатига экспорт қилишга  эришди.

Бунда Россия (394,5 миллион (39,2 фоиз) доллар), Хитой (187,6 миллион (18,6 фоиз) доллар), Қирғизистон (139,1 миллион (13,8 фоиз) доллар), Туркия 123,5 миллион (12,3 фоиз) доллар) асосий истеъмолчи давлатлар сифатида қайд этилди.

Шунингдек, мамлакатимиз тўқимачилик маҳсулотлари учун Кувайт, Венгрия, Греция, Словакия ва АҚШ каби янги бозорлар очилди.

Хабарда қайд этилишича, тайёр маҳсулотларнинг экспортдаги улуши 51 фоизни ташкил қилди. Янги турдаги маҳсулотлар – тиббий ниқоб, комбинезон, жинси ва уй текстили маҳсулотлари экспорти ҳам йўлга қўйилди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net