“Тадбиркор Аёл” уюшмаси Покистон бозорига миллий маҳсулотлар экспортини йўлга қўйиш имкониятини ўрганмоқда

08.07.2020 14:20

?СЛОМОБОД, 8 июль. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон Республикасининг Покистондаги элчихонаси томонидан ушбу мамлакатнинг нуфузли Глобал ва стратегик тадқиқотлар маркази (ГСТМ) билан “Тадбиркор аёл” Ўзбекистон ишбилармон аёллар уюшмаси ўртасида мулоқот ташкил қилинди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Тадбирдан кўзланган мақсад Ўзбекистон билан Покистон тадбиркорлари, хусусан, ҳунармандлар ва касаначилик фаолияти билан шуғулланувчи хотин-қизлар ўртасида дўстлик, тадбиркорлик алоқаларини ўрнатиш, ўзаро савдо муносабатларини йўлга қўйиш, ҳар икки мамлакатда талаб юқори бўлган маҳсулотлар турларини кенгайтириш, уни ривожлантиришдан иборат.

Учрашувда мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотлар, демократик ўзгаришлар, тадбиркорликка кенг имкониятлар яратилаётгани, хотин-қизларга қаратилаётган эътибор покистонлик ҳамкорлар томонидан алоҳида эътироф этилди.

Суҳбатда ГСТМ директори Мехрин Гул хоним Покистонда ҳам тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи хотин-қизлар кўпчиликни ташкил қилиши, улар асосан ҳунармандчилик, тўқимачилик ва қишлоқ хўжалиги соҳасида фаолият юритишини қайд этди. ?шбилармон хотин-қизларга давлат томонидан имкониятлар яратиб беришда Ўзбекистон тажрибасини ўрганишга қизиқиш билдирди.

Музокаралар якунида яқин кунларда икки манфаатдор мутахассислар иштирокида кенгайтирилган шаклдаги қўшма вебинар ўтказишга келишиб олинди. Унда миллий маҳсулотларимиз учун янги харидор ва бозор очиш, ушбу йўналишда покистонлик шериклар билан ҳамкорлик қилиш масалалари ўрганилади.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net