“Switch-Asia” дастури Ўзбекистонда «яшил» иқтисодиётга ўтиш стратегиясини амалга оширишга кўмаклашади

04.03.2020 11:13

ТОШКЕНТ, 4 март. /“Дунё” АА/. Тошкент шаҳрида Ўзбекистонда яшил иқтисодиётни ривожлантириш, барқарор истеъмол ва ишлаб чиқаришдаги устувор йўналишларга бағишланган тадбир бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси ?қтисодиёт ва саноат вазирлиги томонидан Европа ?ттифоқининг Switch-Asia дастури ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 2019 йил 4 октябрдаги “2019 – 2030 йиллар даврида Ўзбекистон Республикасининг «яшил» иқтисодиётга ўтиш стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори ижроси доирасида амалга оширилаётган ишлар ва келгусидаги режалар муҳокама қилинди.

?қтисодиёт ва саноат вазирлиги мутасаддиси қарор билан тасдиқланган Стратегияни 2020 йилда амалга оширишнинг ҳаракатлар режаси ва ўтказилиши белгиланган тадбирлар ҳақида маълумот берди.

Таъкидланганидек, мамлакатимиз қайта тикланувчи манбалардан энергия ишлаб чиқаришда юқори салоҳиятга эга. Давлатимиз раҳбарининг 2019 йил 22 августдаги тегишли қарорида ушбу имкониятлардан самарали фойдаланиш бўйича истиқболли кўрсаткичларга эришиш вазифаси қўйилган. Хусусан, 2030 йилгача бўлган муддатда қайта тикланувчи энергия манбаларининг электр энергияси ишлаб чиқариш умумий ҳажмидаги улушини 25 фоиздан ошириш вазифаси белгиланди. Бунинг учун ўн йил давомида умумий қуввати 5 минг МВт бўлган қуёш электр станцияларини қуриш кўзда тутилган.

Шунинг баробарида мамлакатимизда иқлим ўзгариши оқибатларига мослашиш ва уларни юмшатиш, табиий ресурслардан фойдаланиш самарадорлигини оширишга қаратилган 10 та мақсадли кўрсаткичлар тасдиқланди.

 Тадбирда ушбу мақсадларга эришиш бўйича истиқболли мақсадлар, «яшил» иқтисодиёт соҳасида халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш, хусусан, Европа ?ттифоқининг Switch-Asia дастурини амалга ошириш, хорижий инвестициялар, халқаро молия институтлари кредитлари ва грантларини жалб қилишга оид тақдимотлар ўтказилди.

Анжуманда манфаатдор вазирлик ва идоралар, нодавлат нотижорат ташкилотлар, тадбиркорлик субъектлари, халқаро ҳамжамият вакиллари ва журналистлар иштирок этди.

Маълумот ўрнида, Европа ?ттифоқининг Switch-Asia дастури Жанубий Осиёнинг 19 давлатини қамраб олган бўлиб, Марказий Осиёдаги фаолиятини 2019 йилдан буён амалга ошириб келмоқда. Дастур Ўзбекистон учун учта устувор – барқарор истеъмол ва ишлаб чиқариш йўналишини тартибга солувчи меъёрий-ҳуқуқий базани такомиллаштириш, маҳсулот ва хизматларни экологик маркировкалаш, биноларни энергетик сертификатлаш йўналишларида олиб борилмоқда.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net