Сўх туманини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш вазифалари белгиланди

10.08.2020 15:54

ТОШКЕНТ, 10 август /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2020-2021 йилларда Фарғона вилоятининг Сўх туманини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Қарорга мувофиқ, Фарғона вилоятининг Сўх туманида тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш ва иқтисодиёт тармоқларининг узлуксиз ишлашини таъминлаш, аҳолини ижтимоий ҳимоялаш мақсадида:

- 2020 йилда жисмоний шахслар ер солиғи ва мол-мулк солиғини тўлашдан озод этилади;

2020 йил 1 августдан 2021 йил 31 июлга қадар:

- якка тадбиркорлар учун жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи амалдаги қатъий белгиланган солиқ ставкасининг 50 фоизи миқдорида белгиланади;

- алкоголь маҳсулотлари билан чакана савдо қилиш ҳуқуқини берадиган рухсат гувоҳномасини олиш учун йиғим тўлашдан озод қилинади.

 Тадбиркорларнинг бизнес лойиҳаларини молиявий қўллаб-қувватлаш мақсадида кредит фоиз ставкасининг 10 фоизли пунктидан юқори бўлган қисми, бироқ Марказий банк асосий ставкасининг 1,75 бараваридан ошмаган миқдори компенсация қилинади.

 Қарорга кўра, Сўх тумани аҳолисига янги уй-жой қуришлари учун ипотека кредитлари ажратилади.

 Сўх туманида жойлашган тиббиёт муассасалари шифокорларининг лавозим маошларига соҳадаги иш стажининг биринчи 3 йили учун тариф ставкасига нисбатан 40 фоиз ва ҳар бир кейинги 2 йил учун тариф ставкасига нисбатан 15 фоиз миқдорда, устаманинг энг кўп миқдори 100 фоиз ўрнатилади.

 Шунингдек, Сўх туманида самолёт ва вертолётлар учун учиш-қўниш майдончалари ташкил этилади.

 Сўх тумани аҳолиси учун Фарғона вилоятининг Ёзёвон, Қўштепа, Бағдод, Риштон ва Бувайда туманлари ҳудудида деҳқончилик қилиш учун экин ер майдони ва ипотека кредитлари асосида квартиралар ажратилади.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net