Сурхондарёда амалга ошириладиган ҚФЭС лойиҳаси учун молиявий таклифлар натижалари эълон қилинди

13.05.2021 13:51

ТОШКЕНТ, 13 май. /«Дунё» АА/. Сурхондарё вилоятининг Шеробод туманида камида 200 МВт қувватга эга қуёш фотоэлектр станциясини (ҚФЭС) қуриш бўйича лойиҳанинг молиявий таклифларининг очилиш маросими бўлиб ўтди ва молиявий таклифлар (тариф) натижалари эълон қилинди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Энергетика вазирлиги матбуот хизмати маълум  қилишича, лойиҳани амалга оширишга 54 та халқаро компания қизиқиш билдирди. Улардан икки босқичли танловдан сўнг 5 та малакали иштирокчи ўзларининг таклифларини (тижорат, техник ва молиявий) тақдим этди, шулардан 4 таси молиявий таклифлар босқичида қатнашади:

Молиявий таклифларнинг очилиш натижалари:

1) Abu Dhabi Future Energy Company PJSC (Masdar 457 МВт) – 1 кВт.с электр энергияси учун 1,8045 цент;

 

2) International Company for Water and Power Projects (ACWA Power 354 МВт) – 1 кВт.с электр энергияси учун 2,4825 цент;

 

3) Jinko Power (HK) Co., Ltd.  China Power Holding International (500 МВт) – 1 кВт.с электр энергияси учун 2,1621 цент;

 

4)  TOTAL SOLAR INTL (400 МВт) – 1 кВт.с электр энергияси учун 3,3940 цент.

Молиявий таклифларнинг талаб қилинган мезонларга мувофиқлигини баҳолагандан сўнг, лойиҳани амалга оширадиган инвесторнинг номи эълон қилинади.

Ушбу лойиҳа Ўзбекистон ҳукумати томонидан Осиё тараққиёт банки (ОТБ) кўмаги билан амалга оширилаётган умумий қуввати 1 ГВт бўлган қуёш фотоэлектр станцияларини қуриш дастурининг бир қисми ҳисобланади.

Дастур Ўзбекистон Энергетика вазирлиги ва ?нвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги томонидан амалга оширилмоқда.

Ушбу Дастур мамлакатда тобора ортиб бораётган электр энергиясига бўлган эҳтиёжни қондириш учун 2030 йилга қадар мамлакатда 5 ГВтгача экологик тоза қуёш энергиясини ишлаб чиқариш стратегиясининг муҳим таркибий қисмларидан бири ҳисобланади.

Сурхондарё вилоятининг Шеробод туманида ушбу дастур доирасида камида 200 МВт ўзгарувчан ток қувватига эга бўлган ҚФЭС лойиҳаси амалга оширилади.

Лойиҳа доирасида ишлаб чиқарувчи – инвестор 220 кВ янги подстанцияни ва 500 кВли Сурхон подстанциясига уланиш учун 52 км электр узатиш тармоғини қуриши керак.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net