Сурхондарё вилоятидан 82,4 миллион долларлик маҳсулот экспорт қилинди

10.06.2020 10:23

ТЕРМ?З, 10 июнь. /«Дунё» АА/. Жорий йилнинг ўтган 5 ойи давомида Сурхондарё вилоятидаги ҳудудий ва тармоқ корхоналари томонидан қиймати 82,4 миллион АҚШ долларига тенг 118,6 минг тонна маҳсулот экспорт қилинди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири Давлат божхона қўмитаси манбасига асосланиб.

Экспорт асосини ип-калава, мева-сабзавот маҳсулотлари ташкил этади.

Ташқи иқтисодий фаолият билан боғлиқ савдоларнинг катта қисми  Хитой, Афғонистон, Россия, Покистон, Қирғизистон ҳиссасига тўғри келади.

Мазкур ижобий ўсишларга Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси ҳам ўз ҳиссани қўшди. Ҳозирги кунда бошқарманинг “Термиз”, “Денов”, “Жарқўрғон”, “Дарё порти” ташқи иқтисодий фаолият божхона постлари томонидан экспорт қилинаётган товарларнинг божхона расмийлаштируви куннинг исталган вақтида қисқа фурсатларда карантин қоидаларига тўлиқ риоя қилган ҳолда амалга оширилмоқда.

Товарларнинг божхона расмийлаштируви учун ҳужжатлар электрон тарзда божхона постларига жўнатилмоқда. Божхона органларида хавфни бошқариш тизими орқали божхона юк декларациялари яшил, сариқ ва қизил йўлакларга йўналтирилмоқда. Экспорт қилинаётган товарлар инсон омили аралашувисиз яшил ва сариқ йўлакларга йўналтирилиб қисқа фурсатларда божхона расмийлаштирувидан ўтказилмоқда.

Бундан ташқари, вилоят божхона бошқармаси раҳбарияти ва божхона постлари томонидан доимий тарзда “Божхоначи – тадбиркор таянчи” шиори остида тадбиркорлар билан телефон орқали ҳамда масофадан туриб мулоқотлар ўтказилиб, ваколат доирасида амалий ёрдам кўрсатиляпти.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net