Судан Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги техникаларини импорт қилишга қизиқиш билдирмоқда

17.09.2020 14:10

ҚОҲ?РА, 17 сентябрь. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон Республикаси ва Африка мамлакатлари ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорлик географиясини кенгайтириш мақсадида мамлакатимизнинг Қоҳирадаги элчихонаси Ўзбекистон ишлаб чиқарувчиларининг қишлоқ хўжалиги техникасини Суданга экспорт қилишни ташкил этиш бўйича видеоконференция ўтказди, деб хабар бермоқда “Дунё” ахборот агентлиги мухбири.

Видеоконференцалоқа шаклидаги музокараларда мамлакатимизнинг Хартумдаги Савдо уйи раҳбари, суданлик тадбиркор Муса Муҳаммад Саид, “UzCaseMash” қўшма корхонасининг Савдо департаменти директори Максим Лукас ҳамда компания бош мутахассислари иштирок этди.

Суданлик тадбиркор Муса Муҳаммад Саиднинг қайд этишича, мамлакат фермерлари Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган, муқобилларига нисбатан арзон бўлган трактор, пахта териш комбайнлари, тиркамаларни харид қилиш ва сервис хизмати кўрсатилишидан манфаатдор.

Судан ривожланаётган аграр мамлакат бўлиб, пахта, дуккакли ва донли экинлар, сабзавотлар, мева, қаҳва, жўхори, ерёнғоқ каби маҳсулотлар етиштирилади. Саноатни янада ривожлантириш учун Судан фермерлари иқлим шароитига мослаштирилган, ишончли, содда ва ишлаб чиқариш самарадорлиги билан ажралиб турадиган янги технологияларга зарурат сезмоқда. 

Мамлакат ҳукумати ва молия институтлари аграр секторни ривожлантиришни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, фермерларга янги қишлоқ хўжалиги техникаси, асбоб-ускуна, ёқилғи-мойлаш материаллари ҳамда экологик тоза минерал ўғитлар харид қилиш орқали меҳнат унумдорлигини ошириш учун молиявий ва логистика жиҳатидан ёрдам кўрсатмоқда.

Судан қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва қишлоқ хўжалиги банки маҳаллий фермерларга турли русумдаги трактор, тиркамалар ҳамда пахта териш машиналари харид қилишга ёрдамлашмоқда.

Видеоконференцияда Ўзбекистон “UzCaseMash” қўшма корхонаси раҳбари ва мутахассислари Судан ишбилармон доиралари ва фермер хўжаликлари билан ҳамкорликни йўлга қўйишга тайёр эканликларини билдирди.

2020 йил бошида мамлакат пойтахти Хартумда очилган Ўзбекистон Савда уйи раҳбари, Суданнинг “Mumlaka Investment Group” президенти Муса Муҳаммад Саид маҳаллий бозорда Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги техникаларини оммалаштиришга кўмаклашади.

Ўтказилган музокаралар натижасида Суданга қишлоқ хўжалиги техникаларини етказиб бериш шартлари, хизмат кўрсатишни кўзда тутувчи битимни имзолашга тайёргарлик кўриш ҳақида келишувга эришилди. 2020-2021 йилларга мўлжалланган амалий чора-тадбирлар жадвали тасдиқланди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net