Солиқ хизмати ходимлари халқаро тажрибани ўрганмоқда

10.02.2020 15:19

ТОШКЕНТ, 10 февраль. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасида Жаҳон банки экспертлари иштирокида 2019 йил якунлари сарҳисоби ва Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномасидан келиб чиқиб, солиқ хизмати органларининг 2020 йилдаги стратегик вазифаларига бағишланган семинар бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Видеомулоқот шаклида ташкил этилган тадбирда мамлакатимиз ҳудудларидаги 3 минг 442 нафар солиқ органи ходими қамраб олинди. Семинар халқаро эксперт Холид-ал Корек томонидан ўтказилди.

Жаҳон банки эксперти иштирокчиларга Ўзбекистонда жорий этилаётган “Таҳлика-таҳлил”тизими ҳақида маълумот берди.

 – Текширув жараёнида камчиликка йўл қўйгани аниқланган идорага чора кўриш билан бирга, ҳалол фаолият юритаётган тадбиркорларни рағбатлантиришни йўлга қўйиш керак, – дейди Жаҳон банки эксперти Холид-ал Корек. – Бу инсофли солиқ тўловчилар сафини кенгайтиришга хизмат қилади.

Маълумот ўрнида, Президентимиз Олий Мажлисга Мурожаатномасида солиқ хизмати ходимлари дунёқарашини тубдан ўзгартириш ва малакали кадрларни тайёрлаш, бу жараёнга катта тажрибага эга нуфузли хорижий экспертларни жалб этиш зарурлигини қайд этган эди. Ушбу тадбир айни мақсадларга қаратилган.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net