Сирдарё иссиқлик электр станциясининг қурилиши бошланди

25.01.2021 13:18

ТОШКЕНТ, 25 январь. /«Дунё» АА/. Якшанба куни Тошкент шаҳрида Сирдарё иссиқлик электр станциясида қуввати 1500 МВт буғ-газ ускунасига эга бўлган электр станциясининг тамал тошини қўйиш маросими, шунингдек, “ACWA Power” компанияси ҳамда Ўзбекистон Республикаси ?нвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ўртасида Навоий ва Бухоро вилоятларида умумий қуввати 1000 МВт бўлган иккита шамол электр станцияларини қуриш бўйича инвестиция шартномаларини имзолаш маросими бўлиб ўтди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири ?нвестицияларва ташқи савдо вазирлиги маълумотига таяниб.

Тадбирларда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - Ўзбекистон Республикаси инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.Умурзаков, Саудия Арабистони Подшоҳлиги инвестициялар вазири Холид Ал-Фалиҳ, “АCWА Power” компанияси бошқарув Кенгаши раиси Муҳаммад Абу Наян, ?нвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Энергетика вазирлиги раҳбарияти, бошқа расмийлар ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг март ойида “ACWA Power” ва ?нвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ўртасида ?нвестиция шартномаси имзоланган бўлиб, унга кўра “ACWA Power” иссиқлик электр станциясини лойиҳалаш, молиялаштириш, қуриш ҳамда 25 йил давомида ундан фойдаланишни амалга оширади. Лойиҳа доирасида “ACWA Power” 1,2 млрд доллар ҳажмида тўғридан-тўғри инвестицияларни жалб этади ҳамда қурилиш ва станциядан фойдаланиш босқичларида 1000дан кўпроқ иш ўринлари яратади. Электр станцияси йилига 12 млрд кВт/с миқдорида қўшимча электр энергияси ишлаб чиқаради. Объект 2023 йилнинг тўртинчи чорагида фойдаланишга топширилади.

Лойиҳа ишлаб чиқариш жараёнини кечаю-кундуз бошқариб туриш ва Ўзбекистон миллий энергетика тизимига электр энергиясини узлуксиз етказиб бериш бўйича дунёнинг етакчи мутахассислари томонидан ишлаб чиқилган энг замонавий техник ечимларидан ҳамда реал вақт режимида фойдаланиш ва назорат қилиш воситаларидан фойдаланишни кўзда тутади.

“ACWA Power” компанияси янги кенг кўламли инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш ҳисобига Ўзбекистонда ўз иштирокини кенгайтириш ниятидадир.

Сирдарё ?ЭС қурилишига старт бериш маросимидан сўнг Навоий ва Бухоро вилоятларида мос равишда умумий қуввати 1000 МВт бўлган “Баш” ва “Жонкелди” иккита шамол электр станцияси қурилиши бўйича имзоланган инвестиция шартномалари бунинг тасдиғидир. 2024 йилга мўлжалланган мазкур электр станцияларининг ишга туширилиши йилига 3,6 млрд кВт/с миқдорида арзон электр энергияси ишлаб чиқаришни таъминлайди. Лойиҳаларнинг умумий қиймати 1,3 млрд долларни ташкил этади.

Бу лойиҳалар Ўзбекистон Ҳукуматининг 2030 йилга келиб шамол электр станциялари томонидан ишлаб чиқарилган электр энергияси миқдорини 3 ГВт га етказишга қаратилган мамлакат энергия балансини диверсификация қилиш дастурига киради. Лойиҳаларнинг амалга оширилиши углерод чиқиндиларини йилига 1,6 млн тоннага ҳам камайтириши ва шу билан Ўзбекистон ҳукумати томонидан 2031 йилгача энергия қувватларининг 40%ни қайта тикланадиган энергия манбаларига ўтказиш бўйича мақсадларига эришишга кўмаклашиши кутилмоқда.

Маълумот учун: “ACWA Power” компанияси электр энергиясини ишлаб чиқариш ва сувни тузсизлантиришга мўлжалланган қурилмаларни яратиш, молиялаштириш ва улардан фойдаланишга ихтисослашган. Компания тахминан 3500 кишини иш билан таъминлайди ва ўзининг халқаро майдондаги фаолиятини Яқин Шарқ, Африка, Марказий ва Жануби-Шарқий Осиёдаги 12 мамлакатларида амалга оширади. “ACWA Power” портфели 61,2 млрд долларлик инвестиция қийматига эга 60 активларини ўз ичига олади. Улар кунига 38,7 ГВ электр энергияси ва 5,8 млн куб метр тузсизлантирилган сув ишлаб чиқаради.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net