«Шимолий Муборак» конида газ қазиб олинадиган қудуқ очилди

12.06.2020 12:55

ҚАРШ?, 12 июнь. /«Дунё» АА/. Қашқадарё вилояти Муборак туманида жойлашган,1968 йилда ишга туширилган «Шимолий Муборак» конида газ қазиб олинадиган янги қудуқ очилди, деб хабар бермоқда  «Дунё» АА мухбири «Ўзбекнефтгаз» акциядорлик жамияти Матбуот хизмати манбасига асосланиб.

Муборак нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасига қарашли "Шимолий Муборак" газконденсат конидаги 55-сонли қудуқда бурғилаш ишлари якунига етди ва 2140-2152 метр оралиғида фильтр туширилди.

Қудуқни ўзлаштириш ишларидан сўнг кунлик ўртача 150 минг куб метр табиий газ  ва 5,5 тонна газ конденсати қазиб чиқарилишига эришилди.

Ҳозирги вақтда қудуқ устини жиҳозлаш ҳамда уни газ коллекторига улаш ишлари амалга оширилмоқда.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net