Шеробод қуёш фотоэлектр станцияси (ФЭС) лойиҳасининг II фазасига старт берилди

28.12.2020 11:50

ТОШКЕНТ, 28 декабрь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Республикаси энергетика вазирлиги қуёш энергетикаси соҳасидаги навбатдаги лойиҳа —Шеробод қуёш фотоэлектр станцияси (ФЭС) лойиҳасининг II фазаси ишга туширилгани ҳақида маълум қилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Энергетика вазирлиги  маълумотига кўра, лойиҳа доирасида очиқ тендер ўтказилади ва бу ҳақда 2021 йил бошида расмий равишда эълон қилинади.

«Шеробод ФЭС лойиҳасининг II фазаси»да Сурхондарё вилоятининг Шеробод туманида қуввати 300 МВт бўлган фотоэлектр станцияси қурилиши кўзда тутилган. Станция биринчи лойиҳа («Шеробод ФЭС лойиҳасининг I фазаси») объектларига яқин жойда барпо этилади.

Янги лойиҳа Ўзбекистон ҳукумати томонидан Осиё тараққиёт банки кўмагида ишлаб чиқилган 1 ГВт қуёш энергияси ишлаб чиқиш бўйича умумий стратегия («Дастур») доирасида  Энергетика вазирлиги томонидан амалга оширилади.

«Шеробод ФЭС лойиҳаси II фазаси» лойиҳасини амалга оширишда шунингдек, ?нвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Молия вазирлиги ҳузуридаги давлат-хусусий ҳамкорлиги агентлиги ҳам кўмак кўрсатмоқда.

Айтиб ўтиш жоизки, «Шеробод ФЭС Лойиҳаси II фазаси» ва умуман олганда Қуёш энергиясидан фойдаланиш дастури Ўзбекистоннинг қайта тикланадиган энергия манбалари соҳасидаги кенг миқёсли концепциясини тўлдиради. У Ўзбекистон Республикасини 2020-2030 йилларда электр энергияси билан таъминлаш концепцияси Ўзбекистонда электр энергиясига тобора ортиб бораётган эҳтиёжни қондириш учун келгуси ўн йил ичида қайта тикланадиган энергия манбаларидан олинаётган электр энергияси ишлаб чиқилишини 5 ГВтга етказишни кўзда тутади.

«Шеробод ФЭС лойиҳаси I фазаси»ни амалга ошириш майдончаси ҳам Сурхондарё вилоятининг Шеробод туманида жойлашганини қайд этиш жоиз.   Мазкур лойиҳа бўйича ҳозирги вақтда тендер савдолари ўтказилмоқда. Таклифларни тақдим этиш сўрови жорий йил 14 декабрь куни бошланиб, 2021 йилнинг 15 мартигача давом этади.

I фаза доирасида ўзгарувчан ток кучланиши 200 МВтдан кам бўлмаган фотоэлектр станцияси, 220 кВ кучланишли янги подстанция ва «Сурхон» подстанциясига уланиш учун узунлиги 52 километр бўлган ҳаво электр узатиш тармоғи қурилиши режалаштирилган.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net