Сеулда Жанубий Корея суғурта корпорацияси билан Ўзбекистондаги саноат лойиҳаларини молиялаштириш масалалари муҳокама қилинди

15.01.2021 12:45

СEУЛ, 15 январь. / «Дунё» АА/. Кеча мамлакатимизнинг Сеулдаги элчихонаси томонидан Ўзбекистон инвестиция ва ташқи савдо вазирлигининг Корея Республикаси билан ҳамкорлик қилиш бошқармаси бошлиғи Шохрух Раҳимов ва Кореянинг «K-Sure» савдо суғурта корпорацияси лойиҳаларни молиялаштириш департаменти бошлиғи Ким Хо ?ль ўртасида видеоконференция шаклида музокаралар ўтказилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА  мухбири.

 Томонлар «K-Sure»нинг Ўзбекистон автомобилсозлик, металлургия ва фармацевтика саноатидаги инвестиция лойиҳаларини молиялаштириш механизмларини муҳокама қилдилар.

«K-Sure» вакилларига Корея Республикасининг ҳукумат ва молия ташкилотлари, шу жумладан Эхимбанк ва EDCF билан инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш бўйича ҳамкорлик тўғрисида маълумот берилди. Шунингдек, хорижий молия ташкилотлари кредитларини жалб қилиш учун саноат соҳасида истиқболли инвестиция лойиҳаларини тайёрлаш борасидаги ишлар тўғрисида ахборот тақдим этилди.

Ўз навбатида, «K-Sure» корпорацияси раҳбарияти, корпорацияси фаолияти ва уни молиялаштириш шартлари тўғрисида батафсил маълумот берди. Жанубий Корея томони Ўзбекистон билан таъкидланган соҳаларда ҳамкорликни йўлга қўйишга қизиқиш билдирди. Шунингдек, лойиҳаларни молиялаштиришда иштирок этиш тўғрисида якуний қарор қабул қилиш учун ушбу лойиҳаларнинг иқтисодий мақсадга мувофиқлигини ҳисобга олган ҳолда молиявий моделини ўрганиш кераклиги қайд этилди.

Учрашув натижалари кўра «K-Sure» томонидан саноат соҳасидаги инвестиция лойиҳаларини молиялаштириш имкониятларини лойиҳа ташаббускорлари ва тегишли соҳа мутахассислари иштирокида муҳокамаларни видеоконференцалоқа форматида давом эттириш тўғрисида келишувга эришилди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net