Саудия компанияси раҳбари билан Ўзбекистонга инвестиция киритиш истиқболлари муҳокама қилинди

20.11.2021 17:33

АР-Р?ЁД, 20 ноябрь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистоннинг Саудия Арабистонидаги элчихонасида ушбу мамлакатнинг «Ajlan&Bros Holding Group – Abilitii» компанияси ижрочи директори Али ал-Ҳазми  билан  учрашув ўтказилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Учрашувдан мақсад Ўзбекистон ва Саудия компанияси ўртасида ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш ва истиқболли қўшма лойиҳаларни ишлаб чиқиш масалаларини муҳокама қилишдан иборат бўлди.

Дипломатия ваколатхонаси раҳбари Улуғбек Мақсудов Саудия томонини Ўзбекистон раҳбарияти томонидан хорижлик инвесторлар учун яратилаётган имкониятлар, бу борада қонунчиликдаги ўзгартишлар,  шунингдек соҳалар бўйича амалга оширилаётган лойиҳалар учун тақдим этилаётган имтиёзлар билан батафсил таништирди.

Али ал-Ҳазмий Президент Шавкат Мирзиёев раҳнамолигида Ўзбекистонда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, жумладан, инвестиция соҳасига қаратилаётган аълоҳида эътиборни юқори баҳолади.  У шунингдек, мамлакатимизнинг тегишли вазирлик ва идоралари билан яқиндан ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш, инвестиция лойиҳаларини биргаликда амалга ошириш истагини маълум қилди.

Мулоқот давомида сув, энергетика, атроф-муҳит, нефть ва газ, соғлиқни сақлаш, туризм, транспорт-логистика, саноат ишлаб чиқариш, технология, кончилик, маркетинг, таълим ва молия соҳаларида яқиндан ҳамкорлик қилиш мумкинлиги айтиб ўтилди.

 Саудия Арабистони вакиллари мамлакатимизнинг табиий озиқ-овқат захиралари ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига бой эканини таъкидлаб, мазкур соҳалар бўйича шериклик алоқаларини ўрнатишга катта қизиқиш мавжудлигини билдирди.

 Учрашув якунида томонлар муҳокама қилинган йўналишлар бўйича ҳамкорликни ривожлантириш бўйича амалий қадамларни белгилаб олиш мақсадида ўзбекистонлик шериклар  билан онлайн-мулоқотлар ўтказиш ҳамда  «Ajlan&Bros Holding Group – Abilitii» компанияси  вакилларининг Ўзбекистонга ишчи сафарини  ташкил этиш бўйича келишувга эришилди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net