Саудия Арабистонига тўқимачилик маҳсулотлари экспорт қилиниши мумкин, томонлар музокара олиб бормоқда

17.06.2020 12:56

АР-Р?ЁД, 17 июнь. /“Дунё” АА/. Мамлакатимизнинг Саудия Арабистонидаги элчихонаси томонидан юртимизда тўқимачилик саноатида ишлаб чиқарилаётган тиббиёт маҳсулотларини ушбу мамлакат бозорига олиб киришга бағишланган видеоконференция ташкил этилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Унда “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси ходимлари ва саудиялик импортёр “Alhegaz Group” компанияси раиси қатнашди.

Видеомулоқот чоғида мамлакатимизда жаҳон стандартларига мос тўқимачилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш борасида олиб борилаётган ислоҳотлар тўғрисида батафсил маълумот берилди. Шунингдек, тўқимачилик саноатини ислоҳ қилиш ва ишлаб чиқариш саноатини ривожлантириш мақсадида хорижий шериклар билан ҳамкорлик, инвесторларни жалб қилиш, уларга яратилган имкониятлар ҳақида гапирилди.

Ўзбекистон вакиллари коронавирус шароитида тиббий ҳимоя воситаларини Саудия Арабистонига экспорт қилиш (ниқоб, ҳимоя кийимлари, қўлқоп ва бошқалар) имкониятлари ҳақида маълумот берди. Уюшма ходимлари мамлакатимизда тўқимачилик саноатининг салоҳияти ва уни янада ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган ишлар борасида сўз юритди.

Тадбирда мамлакатимизда кунига 20 миллион дона тиббий ниқоб ишлаб чиқарилаётгани ва соҳанинг экспорт қуввати тобора ортиб бораётгани таъкидланди. Хорижий харидорларнинг талаб ва истакларига мос жаҳон андозалари даражасидаги сифатли ва рақобатбардош маҳсулотлар етказиб бериш имкониятлари мавжудлиги қайд этилди.

Ўз навбатида, саудиялик тадбиркор Асъад Рашийд мамлакат ички бозоридаги рақобат ҳақида маълумот берди.

Мулоқот чоғида Ўзбекистондан таклиф этилаётган маҳсулотлар намуналарини саудиялик ҳамкорларга тақдим этиш ва уларни мамлакат озиқ-овқат ҳамда дори-дармон воситалари сифатини назорат қилиш агентлигида рўйхатдан ўтказишга келишиб олинди.

Томонлар ҳамкорлик борасида келгусидаги амалга ошириш лозим бўлган барча чора-тадбирларни давом эттиришга келишиб олди. Саудиялик тадбиркор А.Рашийд Ўзбекистон маҳсулотларини нафақат ички бозорда, балки бутун Яқин Шарқ минтақаси бозорларига сотишда кўмаклашиши мумкинлигини билдирди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net