Саудия Арабистони Ўзбекистон тиббий воситаларини импорт қилиш истиқболини ўрганмоқда

12.07.2020 10:25

АР-Р?ЁД, 12 июль. /“Дунё” АА/. Мамлакатимизнинг Саудия Арабистонидаги элчихонаси миллий маҳсулотларнинг хорижга экспортини қўллаб-қувватлашга мақсадида тиббий ниқобларни Саудия Арабистони бозорига олиб кириш бўйича изчил чора-тадбирларни давом эттирмоқда.

Хусусан, элчихона томонидан 17 июнь куни “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси мутахассислари билан Саудия Арабистонининг “Al Hegaz Group” компанияси раиси Асъад Рашид ўртасида видеомулоқот уюштирилган эди. Унда икки томонлама савдо-иқтисодий ҳамкорлик масалалари муҳокама қилиниб, Ўзбекистон тиббий ниқобларни ишлаб чиқарувчиси “Health Line” масъулияти чекланган жамиятининг экспорт имкониятларини ошириш истиқболлари таҳлил қилинди.

Бугунги кунга келиб, эришилган келишув доирасида саудиялик тадбиркор талабига кўра, “Health Line” томонидан ишлаб чиқарилган ниқоб, ҳимоя кийимлари, қўлқоп ва бошқа зарур тиббий воситалардан иборат намуналар тезкор почта хизмати орқали ҳамкор мамлакатнинг “Al Hegaz Group” компаниясига жўнатилди.

Саудия Арабистони яқин вақт ичида ушбу намуналарни қабул қилиб олади ҳамда мамлакатнинг Дори-дармон ва озиқ-овқат маҳсулотлари сифатини назорат қилиш агентлигида рўйхатдан ўтказилади.

Айни пайтда элчихонамиз “Health Line”нинг Саудия Арабистонидаги ишончномасини тайёрлаш ва таржима қилишда “Al Hegaz Group” компаниясига кўмаклашмоқда.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net