Саудия Арабистони компанияси директори тиббиёт соҳасида биргаликда ишлаш таклифини илгари сурди

26.01.2021 11:35

ТОШКЕНТ, 26 январь. /«Дунё» АА/. Кеча Савдо-саноат палатаси раиси Адҳам ?кромов Саудия Арабистони делегацияси вакили «Dr. Sulaiman Al Habib Medical Services Group» компанияси ижрочи директори Нассер ал-Хакбани билан учрашди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Савдо-саноат палатаси Ахборот хизмати маълумотига кўра, Нассер ал-Хакбани Ўзбекистон томонидан юқори савияда  ташкил этилган инвестиция форуми ҳамда «B2B» учрашувлари учун миннатдорлик билдирди. Шунингдек, у ўзбекистонлик тадбиркорлар билан тиббиёт ва аҳоли саломатлигини сақлаш соҳасида биргаликда ишлашга тайёр эканини маълум қилди.

Савдо-саноат палатаси раиси А.?кромов Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш соҳасида амалга оширилаётган лойиҳалар, соҳанинг истиқболли йўналишлари ҳамда тиббиёт соҳасида ҳусусий секторнинг аҳамияти тўғрисида батафсил маълумотлар берди.

Маълумот учун: «Dr. Sulaiman Al Habib Medical Services Group» компанияси 1995 йил ташкил этилган бўлиб, ҳозирги кунда  компаниянинг 20 та филиали мавжуд. Компанияда 11 мингдан ортиқ иш ўрни яратилган.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net