Саудия Арабистони компанияси чарм саноатида Ўзбекистон билан ҳамкорлик қилади

16.09.2020 19:30

АР-Р?ЁД, 16 сентябрь. /“Дунё” АА/. “Ўзчармсаноат” уюшмаси раиси Ф.Бобоев Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган чарм-пойабзал ва мўйначилик маҳсулотларини Саудия Арабистонига экспорт қилиш ҳажмини кўпайтириш ва биргаликда қўшма лойиҳаларни амалга ошириш юзасидан қилган мурожаати асосида мамлакатимизнинг Саудия Арабистонидаги элчихонаси ушбу мамлакатнинг йирик чарм-пойабзал компанияси SLIC (Saudi Leather Industry Company) бош мудири Холид Ал-Жабр билан учрашув ўтказди.

Музокаралар доирасида Саудия Арабистони томонига “Ўзчармсаноат” уюшмаси ҳақида маълумот ва тақдимот материаллари, уюшма ҳамкорлик режаси етказилди. Жумладан, “Ўзчармсаноат” уюшмасига қарашли ўзбекистонлик ишлаб чиқарувчилар тайёрлаган чарм-пойабзал ва мўйначилик маҳсулотларини Саудия бозорига экспорт қилиш, илғор замонавий технологияларни соҳа корхоналари фаолиятига жалб қилиш, подшоҳлик давлат идоралари ходимларига махсус кийимлар бўйича давлат харидларида (тендер ёки конкурслар) республикамиз вакиллари иштирокини таъминлаш каби масалалар муҳокама қилинди. “Ўзчармсаноат” уюшмасига аъзо тармоқ корхоналарининг тижорат таклифлари ва бошқа ҳамкорликда амалга оширилиши мумкин бўлган сармоявий лойиҳалари бўйича маълумотлар берилди.

Музокаралар SLIC компаниясининг заводига ташриф доирасида ҳам давом этди. Холид Ал-Жабр ишлаб чиқариш жараёни билан бевосита яқиндан таништирди. Корхонада ишлатилаётган техника ва технологиялар асосан Германияда ишлаб чиқарилган. Маҳсулотлар компаниянинг доимий мижозлари бўлган ARAMCO, SABIC, Saudi Airlines, Amiantit, LUBREF каби компаниялар буюртмасига асосан тайёрланади. Бундан ташқари, SLIC компанияси бошқа Араб кўрфази мамлакатлари Мудофаа, ?чки ишлар вазирликлари, Миллий гвардия каби тузилмалари учун ҳам махсус пойабзаллар ишлаб чиқаради.

Суҳбатдошнинг сўзларига кўра, Саудия компанияси чарм маҳсулотларини ишлаб чиқариш мақсадида тайёр хомашё сотиб олади. Ҳозирги кунда Хитой ва ?талия хомашё маҳсулотлари учун асосий ҳамкор ҳисобланади.

Холид Ал-Жабрнинг сўзларига кўра, келажакда Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган хомашёларни (тайёр мол, қўй ва эчки терилари, полиуретан пастаси, изоцианат компоненти ва ҳоказолар) экспорт қилиш масаласини муҳокама қилишга тайёрлигини билдирди.

SLIC бош мудири Холид Ал-Жабр “Ўзчармсаноат” уюшмаси масъул ходимларининг видеомулоқот шаклида музокаралар ўтказиш тўғрисидаги таклифига розилик билдирди. Соҳа мутахассисларининг бевосита мулоқоти аниқ ва сермаҳсул бўлиши таъкидланди.

Ҳамкор мамлакат томонидан ташкилий масалаларни ҳал этиш учун компания Маҳсулотлар сифатини назорат қилиш ва ишлаб чиқаришни ривожлантириш бўлими бошлиғи Носир Ал-Қаҳтоний масъул этиб тайинланди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net