Самарқанддан хорижга 4,5 минг тонна қуритилган ўрик экспорт қилинди

02.11.2020 17:19

ТОШКЕНТ, 2 ноябрь. /«Дунё» АА/. Самарқанд вилоятидан  хорижга 4,5 минг тонна қуритилган ўрик экспорт қилинди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Ушбу турдаги маҳсулот вилоятдан, асосан, ?роқ, Туркия, Россия, Беларусь ва Украинага жўнатилган.

Самарқанд вилояти тадбиркорлик субъектлари томонидан  жорий йилнинг биринчи 9 ойи давомида умумий қиймати қарийб 5 миллион 800 минг долларлик қуритилган ўрик экспорт қилинди.

«Caravan Gardens» компанияси бош директори Ж.Абдуллаевнинг  «Umid 2.020» халқаро конференциясида келтирган маълумотига кўра, Ўзбекистон баргак (данаксиз туршак) етиштириш бўйича дунёда иккинчи туради.

Маълумот тариқасида шуни айтиб ўтиш жоизки, бугун вилоятнинг 106 тага яқин корхоналари томонидан туршак маҳсулотларини экспорт қилиш йўлга қўйилган.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net