Самарқандда 93,57 миллион долларлик маҳсулот экспортга йўналтирилди

12.05.2020 16:56

САМАРҚАНД, 12 май. /«Дунё» АА/. Жорий йилнинг 1 май кунига қадар Самарқанд вилояти божхона бошқармаси томонидан 13 минг 116 та божхона юк декларациялари расмийлаштирилган, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири вилояти божхона бошқармаси манбасига асосланиб.

Экспортга йўналтирилган маҳсулотлар ҳажми 93,57 миллион АҚШ долларини ташкил этди.

Ташқи савдога йўналтирилган товарларнинг асосий қисмини мева ва сабзавотлар, йигирилган ип ва матолар, кийим-кечаклар, ҳайвонлар учун озуқалар ва бошқа енгил саноат маҳсулотлари ташкил қилди.  

Жумладан, Самарқанд вилоятида дуккакли дон етиштиришга ихтисослашган «Hakan Agro Export» масъулияти чекланган жамияти 2019 йилда 1 миллиард АҚШ доллари миқдоридаги маҳсулотни хорижга экспорт қилди. Жорий йилнинг 1 май кунига қадар эса корхона томонидан 300 миллион АҚШ доллари миқдоридаги дуккакли дон маҳсулотлари ташқи бозорда сотилди. Йил якунига қадар эса 3 миллиард АҚШ доллари миқдорида дуккакли дон маҳсулотларини экспорт қилиш режалаштирилган.

Вилоятдан экспорт қилинган маҳсулотларнинг асосий улуши Россия, Тожикистон, Туркия, Қозоғистон, Хитой, ?роқ, Озарбайжон, Польша давлатлари ҳиссасига тўғри келади.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net