Самарқанд вилоятидан 94 миллион долларга яқин маҳсулот экспорт қилинди

29.04.2020 14:10

CАМАРҚАНД, 29 апрель. /«Дунё» АА/. Самарқанд вилоятида 2020 йилнинг биринчи чорагида 282 та корхона томонидан 94 миллион долларга яқин маҳсулот экспорт қилинди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири Давлат божхона қўмитаси манбасига асосланиб.

Ташқи савдога йўналтирилган маҳсулотларнинг асосий қисмини 294 турдаги саноат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулоти ташкил қилади. Улар  Россия, Озарбайжон, Хитой, Миср, АҚШ, Польша, Грузия, БАА каби 46 давлатга юборилган.

Бундан ташқари, жорий йилнинг якунига қадар экспорт географиясини ва экспорт қилинадиган маҳсулотлар сонини кўпайтириш режалаштирилган.

Хориждан олиб келинаётган ва жўнатилаётган юкларнинг йўлда тўхтаб қолишининг олдини олиш мақсадида Самарқанд вилояти божхона бошқармасида “Қўнғироқлар маркази” ташкил қилинган ва у 24 соат давомида фаолият юритади.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net