Самарқанд вилоятидаги Президент мактаби ?спания вакиллари диққат-эътиборида

03.11.2021 12:07

МАДР?Д, 3 ноябрь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Президенти сайловида халқаро кузатувчи сифатида қатнашган “GEDESPA” компанияси раҳбари Алехандро Пастрана Молеро мамлакатимизга ташрифи доирасида Самарқанд вилоятидаги Президент мактаби раҳбарияти ва ўкитувчилари билан учрашув ўтказди, деб хабар беради “Дунё” АА мухбири.  

Мактаб директори Лазиз Раҳматов мазкур таълим муассасаси фаолияти, мақсад ва вазифалари ҳамда ўқувчилар учун яратилган шарт-шароитлар ҳақида сўзлаб берди. Бундан ташқари, Президент мактаби ўқувчиларини хорижий тиллар бўйича билимини янада ошириш, хусусан испан тили бўйича қўшимча дарсларни жорий қилиш юзасидан фикр алмашилди.

Ўз навбатида, А.Пастрана Молеро Президент мактабида ўқитувчи ва ўқувчиларга яратилган қулайликларни юқори баҳолаб, мазкур билим даргоҳида тарбияланган ёш авлод келажакда Ўзбекистон ривожига ўз ҳиссасини қўшадиган етук мутахассислар бўлиб етишиб чиқишига ишонч билдирди. Ушбу Президент мактабида испан тилини қўшимча хорижий тил сифатида ўқитиш учун Самарқанд давлат чет тиллари институти ҳузуридаги “?спан тили ва маданияти” марказида ўз фаолиятини олиб бораётган испаниялик ўқитувчилар томонидан факультатив машғулотлар ташкиллаштириш масаласи юзасидан фикр алмашилди. Шунингдек, ?спания таълим даргоҳлари фаолияти билан яқиндан танишиш мақсадида Президент мактаби вакилларининг ?спанияга сафарини уюштириш имкониятлари муҳокама қилинди.          

Мулоқот якунида Самарқанд вилоятидаги Президент мактаби билан турли йўналишлардаги ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш бўйича қатор келишувларга эришилди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net