Россиянинг Приморье ўлкаси билан ҳамкорлик алоқалари кенгайтирилади

06.03.2020 11:34

ТОШКЕНТ, 6 март. /«Дунё»АА/. Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлигида Россиянинг Приморье ўлкаси ҳукумати раиси ўринбосари Константин Шестаков бошчилигидаги делегация аъзолари билан учрашув бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири вазирлик манбасига асосланиб.

Учрашувда транспорт-логистика алоқаларини ривожлантириш орқали Приморье ўлкаси билан Ўзбекистон Республикаси ўртасида савдо-иқтисодий муносабатларни янада кенгайтириш масалалари муҳокама этилди.

Томонлар, хусусан, авиақатновлар сонини ошириш, Ўзбекистондан қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини Приморье  ўлкасига етказиб бериш, темир йўл, автотранспорт воситалари ёрдамида юк ташувларни йўлга қўйиш имкониятлари юзасидан фикр алмашилди. Шунингдек, туризм йўналишида ҳам катта имкониятлар мавжуд экани қайд этилди.

Учрашув якунида ҳамкорлик алоқаларини янада кенгайтириш ва аниқ натижаларга эришиш мақсадида махсус ишчи гуруҳи тузиб, биргаликда ишлашга келишиб олинди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net