Россиядаги халқаро кўргазмада Ўзбекистон стендлари ташкил этилди

11.02.2020 16:20

МОСКВA, 11 февраль. /“Дунё” АА/. Москвада Озиқ-овқат, ичимликлар ва уларни ишлаб чиқариш учун зарур хомашёлар халқаро кўргазмаси иш бошлади, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Кўргазма Россия Қишлоқ хўжалиги ҳамда Саноат ва савдо вазирлиги кўмагида ўтказиладиган ушбу форум озиқ-овқат саноатидаги йирик тадбирлардан бири ҳисобланади.

Бу йилги кўргазма 100 минг квадрат метрдан ортиқ майдонда ташкил этилиб, унда дунёнинг 70 мамлакатидан келган 2 минг 621 компания ўз маҳсулотларини тақдим этмоқда. Тадбирда 31 мамлакат ўз миллий экспозициясини ташкил этган.

Форумда Ўзбекистон Республикаси ?нвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Экспортни рағбатлантириш агентлиги ва Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Узумчилик ва виночиликни ривожлантириш агентлиги томонидан иккита эксклюзив стенд ташкил қилинган. Унда мамлакатимизда етиштирилган қуритилган ва музлатилган мевалар, сабзавот ва ёнғоқ, қандолат маҳсулотлари, шоколад пасталари, қайта ишланган пишлоқ, музқаймоқ ва ярим тайёр маҳсулотлар, ичимликлар, шунингдек, қадоқлаш материаллари ишлаб чиқарувчи 20 дан ортиқ маҳаллий компаниялар кенг маҳсулотлари намойиш этилмоқда.

“Sladus Leading” масъулияти чекланган жамияти бўлим бошлиғи Ойбек Усмоновнинг қайд этишича, форум мамлакатимиз маҳсулотлари экспорт географиясини кенгайтириш, салоҳиятли шериклар билан тўғридан-тўғри бизнес алоқаларини ўрнатиш учун имконият яратади.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net