«Росгеология» раҳбарияти Тошкентда музокаралар ўтказди

28.02.2020 11:22

ТОШКЕНТ, 28 февраль. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлигида «Росгеология» АЖ бош директори, бошқарув кенгаши раиси Сергей Горьков билан учрашув бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Учрашувда «Росгеология» корхоналарида ўзбекистонлик мутахассислар учун ўқув дастурлари ва малака оширишни ташкил этиш масалалари муҳокама қилинди. Музокаралар чоғида томонлар эришилган келишувларни қисқа фурсатларда амалга ошириш ва амалий ҳамкорлик суръатларини ривожлантиришга қизиқиш билдирди.

«Росгеология» делегациясининг Тошкентга амалга оширган бир кунлик ташрифи доирасида Ўзбекистон Республикаси Геология ва минерал ресурслар давлат қўмитаси раиси Бобир ?сломов, «?МР» институти,  «Ўзбекгеофизика» ҳамда Нефть ва газ конлари геологияси ҳамда қидируви институти раҳбарияти ҳам иштирок этди. «Росгеология» АЖ билан Ўзбекистон Республикаси Давлат геология қўмитаси ўртасида ер ости бойликларидан фойдаланиш соҳасида ҳамкорлик бўйича шартнома имзоланди.

– ?мзоланган шартнома ўзаро ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқиш баробарида, Ўзбекистоннинг углеводородлар ва минерал хомашёлар базасини сезиларли мустаҳкамлаш, ҳудудларнинг энергия таъминоти сифатини оширишга хизмат қилади, – деди мамлакатимиз энергетика вазири Алишер Султонов. – Ҳамкорликда ишлаб чиқариш суръатларини ошириш, аниқланмаган конларни қидириш ва баҳолаш, Ўзбекистон Республикасининг углеводород захиралари таркибини «Росгеология» АЖ тажрибаси ва мавжуд ишланмаларини ҳисобга олган ҳолда таҳлил қилиш режалаштирилган.

Эслатиб ўтамиз, 2018 йилнинг октябрида «Ўзбекнефтегаз» АЖ билан «Росгеология» АЖ ўртасида ҳамкорлик келишуви имзоланган. Унда Ўзбекистон ҳудудида геология қидирув соҳасида ўзаро ҳамкорлик қилиш белгиланган.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net