Ривожланиш бўйича ҳамкор тузилмалар Ўзбекистонга ёрдам беришга тайёр

10.05.2020 12:30

ТОШКЕНТ, 10 май. /“Дунё” АА/. ?нвестиция ва ташқи савдо вазирлигида "Мамлакатлар платформаси" доирасида халқаро молия институтлари, БМТ тузилмалари, шунингдек, АҚШ, Туркия, Жанубий Корея, Япония ҳамда Европа ?ттифоқи мамлакатлари халқаро ҳамкорлик учун ҳукумат агентликларининг 40 дан ортиқ вакиллари иштирокида кенгайтирилган видеоконференция ўтказилди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири вазирлик манбасига асосланиб.

Тадбир иштирокчилари Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йил 22 апрелдаги "Коронавирус пандемияси даврида аҳоли, бюджет, базавий инфратузилма ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш учун ташқи ёрдам маблағларини жалб қилиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори билан тасдиқланган ?нқирозга қарши чоралар дастури самарадорлигига юқори баҳо берди.

Видеоконференция кун тартибига коронавирус пандемиясининг иқтисодий оқибатларини баҳолаш билан боғлиқ масалалар, шунингдек, Ўзбекистон ҳукумати томонидан глобал инқироз ҳодисаларининг республика аҳолиси ва иқтисодиётига салбий таъсирини юмшатиш бўйича чора-тадбирларни қўллаб-қувватлаш механизмлари киритилди.

Ривожланиш бўйича ҳамкорлар Ўзбекистон ҳукуматининг кенг кўламли ижтимоий-иқтисодий масалаларни ҳал этиш учун тезкор сафарбарлик ва ташқи ёрдамдан фойдаланишга нисбатан юқори савияда ташкил этилган ва барча ҳамкорлар билан мувофиқлаштирилган ёндашувини қайд этди.

Мисол тариқасида, БМТ ташкилотларининг глобал платформаларидан фойдаланган ҳолда тиббий асбоб-ускуна ва маҳсулотларни харид қилиш бўйича жадаллаштирилган ёндашувлардан фойдаланиш келтирилган. Бундай ёндашув ҳамкорларни қўллаб-қувватлаш самарадорлигини имкон даражада ошириш, харидлар такрорланишини бартараф этиш ва шаффофлигини таъминлаш имконини беради.

Мулоқот чоғида ривожланиш бўйича ҳамкор ташкилотлар, жумладан, Осиё тараққиёт банки, Жаҳон банки, Осиё инфратузилма инвестициялари банки, ?слом тараққиёт банки, Европа тикланиш ва тараққиёт банки, Европа инвестиция банки, ОПЕК жамғармаси, Бирлашган Миллатлар ташкилоти, Франция тараққиёт агентлиги, Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги, Германия тараққиёт банки, АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги, Туркия ҳамкорлик ва мувофиқлаштириш агентлиги вакиллари Бухоро ва Сирдарё вилоятларидаги табиий офат оқибатларини тезкор бартараф этишда ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга тайёр эканликларини билдирди.

Қайд этилганидек, мазкур кўмак грантлар, кредитлар, гуманитар ёрдам ва техник кўмак кўринишида тақдим этилади.

Маълумот ўрнида, ?нвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги мамлакатимизнинг ташқи ёрдам дастурлари ва ривожланиш бўйича ҳамкорлари билан ўзаро алоқаларни расмий мувофиқлаштирувчиси ҳисобланади.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net