Қуёнчилик миллий моделини яратишда Франция компаниялари кўмаклашади

25.06.2020 11:46

ПАР?Ж, 25 июнь. /«Дунё» АА/. Мамлакатимизнинг Франциядаги элчихонаси дипломатлари Франциянинг «Groupe Grimaud» концерни, «Hypharm» ва «Hycole» компаниялари раҳбарлари билан қуёнчилик соҳасида ҳамкорликни ривожлантириш бўйича музокара олиб борди,  деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Онлайн музокаралар чоғида Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси ва Ўзбекистон наслли қуён етиштирувчилар уюшмаси раҳбарлари, манфаатдор тадбиркорлар, соҳада фаолият юритувчи Ўзбекистон ва Франция мутахассислари қатнашди.

Франция томони Ўзбекистоннинг соҳани ривожлантиришда катта салоҳиятга эга эканини инобатга олиб, селекция ҳамда генетик ноу-хаулардан фойдаланиб ҳамкорлик ўрнатиш ва қўшма лойиҳаларни амалга оширишга тайёр эканини маълум қилди.

Айтиш жоиз, «Hypharm» ва «Hycole» концернлари 30 дан ортиқ мамлакатларда, жумладан, қуён гўшти етиштиришда етакчи ?спания, ?талия, Хитой, Россия ва бошқа давлатлар билан ҳамкорлик қилади. Ушбу компаниялар турли шароитларда етиштириш учун мослаштирилган “Hyplus” ва “Hycole” брендли гибрид наслли қуёнларни яратди.

Музокаралар чоғида Европада саноат усулида қуён етиштиришда гибрид зотлилардан кенг фойдаланилиши таъкидланди. Боиси улар алоҳида шароитда интенсив парваришлаш учун қулай.

Ҳамкор мамлакат вакиллари Ўзбекистонда ушбу соҳани ҳар томонлама ривожлантириш учун соҳага илғор лойиҳаларни жорий этган ҳолда кластер усулидан фойдаланишни тавсия этди.

Тадбир якунида «Hypharm» ва «Hycole» компаниялари вакилларининг Ўзбекистонга сафарини ташкил қилиш, маҳаллий эҳтиёж ва имкониятларни ҳисобга олган ҳолда соҳани ривожлантириш учун мавжуд шароитларга мослаштирилган моделни ишлаб чиқиш, шунингдек, илмий алмашинувни ташкил этиш тўғрисида келишувга эришилди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net