Қува анорлари экспорт қилинмоқда

19.09.2020 14:27

ТОШКЕНТ, 19 сентябрь. /“Дунё” АА/. Бу борада Жанубий Корея, Хитой, Россия, Украина, Бирлашган Араб Амирлиги, Қозоғистон, Қирғизистон билан ҳамкорлик алоқалари йўлга қўйилди, деб ҳабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири ЎзА маълумотига таяниб.

Шу кунга қадар Фарғона боғларида пишиб етилган 3 минг тоннадан ортиқ анор экспортга жўнатилди.

Фарғоналиклар зироатчиликда бой тажрибага эга. Айниқса, қирмизи анор етиштиришнинг ҳадисини олган.

Қадимдан анорчилик улкан даромад манбаи, камёб ва шифобахш неъмат сифатида баҳоланган. Замонавий тиббиёт, халқ табобатида жуда фойдали хусусиятлари билан ажралиб туради. Жаҳон бозорида ушбу маҳсулотга бўлган талаб ва таклиф юқори. Шу боис анорзорларни кенгайтириш, серҳосил, эртапишар навлар яратишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Шу кунга қадар Риштон ва Олтиариқ туманларида 1 минг 400 гектар янги анорзорлар ташкил этилди.

2025 йилга бориб вилоятдаги анор майдонлари 20 минг гектарни ташкил қилади ва йилига 200 минг тоннадан ортиқ анор етиштирилади. Бу мавсум давомида 120 минг тоннадан ортиқ анор экспортини амалга ошириш имкониятини беради.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net