Қозоғистонда сотилган автомобиллар рейтингида “Ravon Nexia R3” етакчилик қилди

10.06.2020 10:26

ТОШКЕНТ, 10 июнь. /«Дунё» АА/. Жорий йилнинг май ойида Қозоғистонда энг кўп сотилган автомобиллар 10 талиги рейтингида “Ravon Nexia R3” автомобили етакчилик қилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири «Ўзавтосаноат» акциядорлик жамияти Ахборот хизмати манбасига асосланиб.

Қўшни мамлакатда май ойида 1 минг 7 та ушбу моделдаги автомобиль сотилган.


Таҳлилчиларнинг маълумотларига кўра, Қозоғистон автомобиль бозорида савдо 2019 йилнинг шу даври билан таққослаганда 6 фоизга ўсган.  Ўтган йили Қозоғистонда 3 минг 536 та “Ravon Nexia R3” сотилган.

Бундан ташқари, “Ravon” маркаси Қозоғистон бозорида етакчилик қилаётган 5 та етакчи брендлар рўйхатига кирган.

Эслатиб ўтамиз, “UzAutoMotors” жорий йилнинг март ойидан бошлаб  Қозоғистонда автомобилларнинг “Chevrolet” бренди остидаги савдосини бошлаган эди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net