Қорақалпоғистон Республикасида инвестиция лойиҳаларининг самарадорлиги таҳлил этилди

21.06.2020 11:25

ТОШКЕНТ, 21 июнь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Сардор Умурзоқов бошчилигидаги ва тегишли вазирликлар, идоралар, тармоқ хўжалик бирлашмалари ва тижорат банклари раҳбарлари, шунингдек, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари вакилларидан иборат бўлган ?шчи гуруҳ томонидан Қорақалпоғистон Республикасининг иқтисодий салоҳиятини комплекс ўрганиш, тармоқлар, вилоятлар ва шаҳарлар бўйича ҳудудий инвестиция дастурини инвентаризация қилиш ва инвестиция фаолиятини тезлаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш борасида бир ҳафта давомида олиб борилган ишлар якунлари сарҳисоб қилинди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири ?нвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги манбасига асосланиб.

?шчи гуруҳнинг асосий вазифаси этиб саноат ва қишлоқ хўжалигининг устувор тармоқларида ишлаб чиқаришни ошириш, юқори қўшилган қиймат маҳсулотлари ишлаб чиқариш, аҳоли бандлигини таъминлашни назарда тутган ҳолда, жалб қилинган инвестицияларнинг максимал иқтисодий самарадорлигини ошириш белгиланган.

Шу мақсадда масъул раҳбарларга инвестиция лойиҳаларини ишлаб чиқиш методологиясини тубдан қайта кўриб чиқиш топширилди. Унга кўра, маълум бир ҳудудда мавжуд бўлган ресурслар ва инфратузилмани пухта таҳлил этиб борилиши инвестиция фаолиятининг истиқболли йўналишлари, шунингдек, ушбу таҳлил натижалари асосида ҳар бир туман, шаҳар ривожланишининг «ўсиш нуқталари» ёки «драйверлари» аниқланади.

Шу билан бирга, ажратиб олинган йўналишлар доирасида ишлаб чиқариш ва экспортнинг мақсадли параметрлар белгиланди. Бу борадаги ишларни амалга оширишга тўсқинлик қиладиган муаммолар аниқланиб, уларни ҳал қилиш алгоритмлари ишлаб чиқилди.

?шчи гуруҳи фаолияти натижасида умумий қиймати 9,8 триллион сўмни ташкил этувчи 1280 та инвестиция лойиҳаларидан иборат бўлган дастлабки тўплам шакллантирилди. Шундан умумий қиймати 5,0 триллион сўмни ташкил этадиган 707 та лойиҳа жорий йил охиригача амалга оширилади. Мазкур лойиҳаларнинг амалга оширилиши натижасида 17 мингдан ортиқ иш ўрни яратилади.

Йиғилишда, шунингдек, ишлаб чиқариш корхоналари билан кооперация алоқаларини йўлга қўйиб, асаларичилик, чорвачилик, паррандачилик, ипакчилик, трикотаж ва тикув буюмлари ишлаб чиқариш тармоқларда касаначиликни ташкил этиш имкониятларини яратиш орқали аҳоли бандлигини таъминлаш масаласига алоҳида эътибор қаратилди. Ушбу йўналишда 128 миллион сўмлик 120 та инвестиция лойиҳаси ишлаб чиқилди.

?шчи гуруҳ ташрифининг якунларига кўра, тегишли вазирликлар, идоралар ва маҳаллий ҳокимият органлари раҳбарларига минтақани ривожлантириш бўйича ишлаб чиқилган таклифлар ва янги инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш бўйича аниқ кўрсатмалар берилди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net