Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва ФАО қўшма лойиҳаси амалга оширилиши натижалари сарҳисоб қилинди

01.07.2021 12:26

ТОШКЕНТ, 1 июль, /«Дунё» АА/. Тошкент вилоятининг Юқори Чирчиқ туманида жойлашган Қишлоқ хўжалигида билим, инновация ва хизматлар миллий марказида Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва ФАОнинг «Барқарор ривожланиш мақсадларини амалга ошириш ва мониторинг қилишда миллий салоҳиятни кучайтириш» қўшма лойиҳасининг якунларига бағишланган давра суҳбати ташкил этилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Тадбирда ФАО экспертлари, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳамда соҳага оид вазирлик ва идоралар, нодавлат-нотижорат ташкилотлар вакиллари иштирок этди.

Давра суҳбати чоғида «2030 йилгача қишлоқ хўжалигини ривожлантириш стратегияси» ҳамда «Ўзбекистонда озиқ-овқат хавфсизлиги дастурлари»ни амалга оширишга фермерлар ва деҳқонларни жалб қилиш, шунингдек, Барқарор ривожланиш мақсадларига эришишда хусусий компанияларнинг ҳиссаси билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинди.

Маълумки, Ўзбекистон ҳам бошқа давлатлар сингари 2030 йилгача бўлган даврда барқарор ривожланиш борасидаги кун тартибига амал қилишини тасдиқлади ва БРМга миллий даражада эришиш шартларини қабул қилди. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 20 октябрдаги қарори билан 2030 йилгача бўлган даврда барқарор ривожланиш соҳасидаги Миллий мақсад ва вазифалар ҳамда уларни амалга ошириш бўйича «Йўл харитаси» тасдиқланди.

Ўзбекистонда Барқарор ривожланиш мақсадларининг амалга оширилиши «2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси» доирасидаги кенг қамровли ислоҳотларга тўла мос келади. БРМ миллий ва минтақавий ривожланиш дастурларига, хусусан, Ўзбекистонни 2030 йилга қадар ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш концепциясига киритилган.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net