Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотларининг виртуал кўргазмаси ташкил этилади

14.06.2020 10:12

ТОШКЕНТ, 14 июнь. /«Дунё» АА/. Жорий йилнинг 16-19 июнь кунлари  Беларусь Республикасида биринчи виртуал «Made in Belarus AgroFood» кўргазмаси бўлиб  ўтади, деб хабар бермоқда «Дунё»  АА мухбири «Ўзбекозиқовқатхолдинг» компанияси манбасига асосланиб.

Ушбу виртуал  кўргазмада  Ўзбекистон  ишбилармонлари ҳам  масофадан иштирок этишлари режалаштирилмоқда.

Кўргазманинг интерфаол, виртуал стендларида Беларусь ва бошқа мамлакатларнинг қишлоқ  хўжалиги  ва  озиқ-овқат   компанияларининг  маҳсулотлари, бизнес-таклифлари намойиш этилади.

Стендга виртуал ташриф буюрувчилар махсус видео роликлар орқали  маҳсулотларни кўздан кечириши ва  компания вакиллари билан матнли чат орқали музокара  олиб  бориши  мумкин.

Шунингдек  онлайн платформалар орқали  вебинарлар ташкил  этилади. Кўргазмада   маълумотлар рус ва инглиз тилларида тақдим этилади.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net