Қирғизистон ва Туркманистон билан чегараларда эркин савдо зоналари очилиши мумкин

12.06.2020 12:55

ТОШКЕНТ, 12 июнь. /“Дунё” АА/. Туркманистон ва Қирғизистон билан чегараларида эркин савдо зоналари яратилиши режалаштирилмоқда. Бу борадаги Президент фармони лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси ?нвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги томонидан ишлаб чиқилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Ҳужжат 26 июнга қадар жамоатчилик муҳокамаси учун эълон қилинди.

Қуйида яратилиши таклиф этилган зоналарни ҳавола этамиз:

Қўнғирот эркин савдо зонаси – Қорақалпоғистоннинг Туркманистон билан чегарадош Қўнғирот вилоятида;
“Дўстлик” эркин савдо зонаси – Андижон вилоятининг Хўжаобод туманида, Қирғизистон билан чегарадош;

Эркин савдо зоналарининг асосий вазифалари:

савдо учун шарт-шароитлар яратиш, шу жумладан консигнация омборларини, эркин божхона зоналарини, шунингдек, маҳсулотларга ишлов бериш, уларни қадоқлаш-жойлаш, саралаш, сақлаш зоналарини ташкил қилиш;
халқаро, минтақавий улгуржи ва чакана савдони ривожлантириш;
чегара ҳудудларида логистика хизматларининг тўлиқ спектрини ривожлантириш;
кўргазмалар уюштириш орқали минтақалараро бизнес ҳамкорлигини такомиллаштириш;
аҳоли фаровонлигини ошириш ҳамда чегара ҳудудларида иш ўринларини яратиш;
транспорт, тиббиёт, молиявий, кўнгилочар, меҳмонхона, ресторан ҳамда чакана савдо инфратузилмасини яратиш.

Эркин савдо зоналарига олиб кириладиган маҳсулотлар Ўзбекистон Республикаси божхонаси ҳудудидан ташқарида жойлашган деб ҳисобланади.

Хизмат муддатини узайтириш имконияти билан иштирокчиларни 30 йил муддатда мол-мулк солиғи, ер солиғи, сувдан фойдаланиш солиғи ҳамда микро ва кичик бизнес субъектлари учун ягона солиқ тўловидан озод этиш таклиф этилмоқда.

Эркин савдо зоналари директорлари давлатнинг мақсадли жамғармаларига солиқлар ва мажбурий бадаллар тўлашдан озод қилинади.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net