Қашқадарё вилоятининг иқтисодий ўсиш нуқталари белгилаб олинди

19.07.2020 09:31

ТОШКЕНТ, 19 июль. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Сардор Умурзоқов раҳбарлигидаги вазирлик ва идоралар, саноат бирлашмалари, тижорат банклари раҳбарларидан иборат ишчи гуруҳ инвестиция лойиҳаларининг амалга оширилишини ўрганиш, вилоятда иқтисодий ўсиш "драйверлари"ни аниқлаш, шунингдек, тадбиркорлар ва экспортёрлар дуч келаётган муаммоларни ҳал этиш учун Қашқадарё вилоятига сафар қилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири ?нвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги манбасига асосланиб.

Сафар давомида амалга оширилаётган ва режалаштирилган лойиҳалар чуқур таҳлил қилинди, тадбиркорлар билан бевосита мулоқот қилиш орқали кредит маблағлари, ер, бўш бино ва иншоотлар ажратилиши, коммунал тизимларга уланиш ва бошқа омиллар билан боғлиқ муаммоли масалалар аниқланди. Ушбу масалалар ечиш тегишли давлат тузилмалари ва тижорат банклари раҳбарлари зиммасига юклатилди. Шунингдек, инвестицияларни жалб қилишнинг истиқболли йўналишларини аниқлаш мақсадида вилоят туман ва шаҳарларининг ресурс салоҳияти, инфратузилмасини ўрганиш ишлари ташкил этилди.

Қашқадарё вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг 2020-2021 йилларга мўлжалланган ҳудудий дастури атрофлича қайта кўриб чиқилди. Дастурга умумий қиймати 6,1 триллион сўмлик 1 минг 321 та лойиҳа киритилган. Шу билан бирга, 2021 йилнинг 1 апрелидан кечиктирмай 2,0 триллион сўмлик 793 та лойиҳа бўйича ишлаб чиқариш қувватларини ишга тушириш режалаштирилган. ?шчи гуруҳ аъзоларига янги инвестиция лойиҳаларини шакллантириш бўйича фаол ишларни давом эттириш ва вилоятнинг иқтисодий ўсиш нуқталаридан тўлиқ фойдаланиш вазифаси топширилди.

Деҳқонобод, Касби, Қамаши, Муборак ва Шаҳрисабз туманларида инвестиция жалб қилиш даражасининг етарли эмаслиги қайд этилди. Шу муносабат билан тегишли вазирлик, саноат бирлашмалари, тижорат банклари ва маҳаллий ҳокимликлар раҳбарларига янги лойиҳаларни амалга ошириш жадвалларини ишлаб чиқиш, келишиш ва тасдиқлаш юкланди. Шунингдек, Чироқчи ва Миришкор туманлари иқтисодий салоҳиятидан тўлиқ фойдаланиш учун қўшимча йирик инвестиция лойиҳаларини ишлаб чиқиш зарурлиги қайд этилди. Ушбу лойиҳаларни баҳолаш ва тасдиқлашнинг асосий мезони – қисқа муддатда ишлаб чиқариш ҳажмини сезиларли даражада ошириш, янги иш ўрни яратиш ва экспорт салоҳиятини оширишдан иборат бўлган иқтисодий натижаларга эришиш имкони ҳисобланади.

Вилоятда оилавий тадбиркорлик ва касаначиликни ривожлантириш борасидаги ишларнинг бориши ҳам таҳлил этилди. Ҳозирги кунга келиб, 51 минг 391 оила қўллаб-қувватлаш ва доимий даромад манбаига муҳтожлиги аниқланган. ?доралар, саноат бирлашмалари, тижорат банклари ва маҳаллий ҳокимликлар раҳбарларига бу борада режалаштирилган лойиҳаларни амалга оширишни тезлаштириш топширилди.

Сафар давомида "Чироқчи" эркин иқтисодий зонасини ташкил этиш бўйича амалга оширилаётган ишларнинг бориши ўрганилди. Унинг ҳудудида умумий қиймати 26 миллион долларлик иккита пилот инвестиция лойиҳасини амалга ошириш кўзда тутилган. Ушбу эркин иқтисодий зонасининг муҳим иқтисодий салоҳиятини ҳисобга олган ҳолда, ташаббускорлари ва молиялаштириш манбалари аниқ бўлган янги инвестиция лойиҳаларини ишлаб чиқиш бўйича кўрсатмалар берилди. Шунингдек, инфратузилма ҳолатини ўрганиш натижаларидан келиб чиқиб, тегишли идоралар раҳбарларига зарур коммунал-муҳандислик тизимлари, жумладан, электр ва газ тармоқлари, оптик толали алоқа кабелларини ўтказиш, автомобиль йўлларини барпо этиш масалаларини тезкорлик билан ҳал этиш топширилди. Қарши ва Шаҳрисабз шаҳарларидаги кичик саноат зоналари ҳудудларида янги лойиҳаларни ишлаб чиқиш зарурлигига алоҳида эътибор қаратилди.

Ҳудудни комплекс таҳлил этиш натижасида қишлоқ хўжалиги соҳасини салмоқли ривожланиш салоҳияти борлигини кўрсатди. 2020-2021 йилларда Қашқадарё вилояти Қарши туманида “?ссиқхона шаҳарчаси”ни ташкил этишни ўз ичига олган умумий майдони 400 гектар бўлган иссиқхоналар, шунингдек, Қамаши ва Касби туманларида қатор юқори технологияли иссиқхоналар барпо этилиши режалаштирган. Шу муносабат билан мазкур лойиҳаларнинг ташаббускорларига ҳар томонлама кўмак бериш, Китоб, Қамаши ва Яккабоғ туманлари ҳудудида умумий майдони 3,5 минг гектар бўлган токзорлар яратишда қўшимча лойиҳаларни шакллантириш бўйича кўрсатмалар берилди.

Вилоятда чорвачилик соҳаси ҳам юқори салоҳиятга эга, шу боис соҳани янада ривожлантириш учун озуқа базасини мустаҳкамлаш, шунингдек, ишлаб чиқариш занжирини кенгайтириш, қўшилган қийматни ошириш учун инвестицияларни жалб қилиш истиқболларига эътибор қаратилди. Шу муносабат билан мутасадди раҳбарларга вилоятда озуқа базасини ривожлантириш, сут ва гўшт маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи кластерларни яратиш, чармни қайта ишлаш ва тайёр чарм-пойабзал маҳсулотлари ишлаб чиқаришга мўлжалланган технологик корхоналарни ишга тушириш мақсадида ташаббускорларни аниқлаш ва лойиҳаларни ишлаб чиқиш топширилди. Бунга мавжуд ишлаб чиқариш объектларини замонавийлаштириш ва янги қувватларни барпо этиш йўли орқали эришиш мумкинлиги қайд этилди.

Шунингдек, ҳудудда қурилиш материаллари маҳсулотларини ишлаб чиқариш учун норуда хомашё маҳсулотлари, шу жумладан оҳактош, гранит, мармар, доломит, керамзит, бентонит, гипс ва кварц каби конларнинг мавжуд захираларини инвентаризациядан ўтказиш, пардозбоп материаллар ишлаб чиқариш учун йирик инвестиция лойиҳаларини ишлаб чиқиш топширилди.

Ҳудуд иқтисодий ривожланишининг яна бир истиқболли соҳаси тўқимачилик саноати ҳисобланади. 2019 йилнинг охирига келиб вилоятда пахтани қайта ишлаш даражаси атиги 41 фоизни ташкил этди, бу эса янги ишлаб чиқариш объектларини ташкил этиш учун иқтисодий асос ҳисобланади. Масъул раҳбарларга янги қувватларни ишга тушириш ва мавжуд корхоналарни янгилаш ҳисобига етиштириладиган пахтани қайта ишлаш даражасини 100 фоизга етказиш, ип-калавадан тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқариш даражасини 60 фоизгача ошириш вазифаси топширилди.

Ушбу вазифаларни бажариш учун истиқболли инвестиция лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва амалга оширишда хорижда яшаб, тадбиркорлик билан шуғулланаётган юртдошларимизнинг тажриба ва салоҳиятидан фаол фойдаланиш тавсия этилди. Шунингдек, Қашқадарё вилоятида “Лойиҳа фабрикаси”ни ташкил этишни тезлаштириш кераклиги билдирилди.

Ташриф натижасида мутасадди раҳбарларга инвестиция фаолиятини кучайтириш, инфратузилмани замонавийлаштириш ва аҳоли бандлигини ошириш бўйича изчил чора-тадбирларни амалга оширишга қаратилган мақсадли кўрсатмалар берилди. Бош прокуратура юқорида қайд этилган кўрсатмаларнинг бажарилиши устидан доимий мониторинг олиб бориши таъкидланди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net