«Probest» молиявий корпорацияси билан ҳамкорлик меморандуми имзоланди

27.02.2020 11:20

ТОШКЕНТ, 27 февраль. /«Дунё» АА/. Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Корея Республикаси Квангжу шаҳрида жойлашган ваколатхонаси билан «Probest» молиявий корпорацияси ўртасида ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзоланди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири агентлик манбасига таяниб.

Бундан олдин томонлар Кореяда вақтинча меҳнат фаолиятини олиб бораётган ва таҳсил олаётган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун хавфсиз ва қулай меҳнат шароити яратишга қаратилган лойиҳаларни амалга ошириш борасида келишувга эришган эди.

Ушбу меморандум билан ваколатхона тавсиясига биноан, «Probest» молиявий корпорацияси томонидан 26 ой давомида 100 нафар Ўзбекистон Республикаси фуқароларини тиббий суғурталаш учун 520 миллион корейс вони (тахминан 450 минг доллар) миқдорида беғараз ҳомийлик амалга оширилади.

Шунингдек, унда мамлакатимиз фуқаролари учун беғараз асосдаги бошқа лойиҳаларни рўёбга чиқариш шартлари белгиланган.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net