Польша оммавий ахборот воситалари Ўзбекистон автомобиль бозори ҳақида

04.01.2022 11:01

ВАРШАВА, 4 январь. /«Дунё» АА/. Польшанинг «WNP.pl» порталида «Польша Ўзбекистон автомобиль бозорида муҳим ўрин эгаллайди»  сарлавҳали мақола эълон қилинди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Мақолада Ўзбекистон Марказий Осиёда нуфуси энг кўп мамлакат экани,  республикада минтақа аҳолисининг 45 фоизи истиқомат қилиши қайд этилган.

«Аҳолисининг ўртача даромади изчил равишда ошиб бораётган, жадал ривожланаётган мазкур республика жаҳон автомобилсозлик саноати учун тобора муҳим бозорга айланмоқда», - дейилади мақолада.

Ҳозирги кунда GM, LADA, Renault, KIA ва Volkswagen  сингари хорижий компаниялар Ўзбекистон автомобиль бозорида фаолият юритаётгани ва бошқа автомобилсозлик концернлари ҳам мамлакатга инвестициялар киритиш истиқболларини таҳлил қилаётгани маълум этилган.

?қтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази маълумотларига таянган ҳолда қайд этилишича, 2021 йилнинг апрель ойида Ўзбекистон автомобиль бозори йиллик ўлчамда 355,9 фоизга ва 2019 йилнинг апрель ойидаги сотувлар билан таққослаганда 29,6 фоизгага ўсган. Январь-апрель ойлари мобайнида 59,6 мингта янги ва иккиламчи бозордан харид қилинган автомобиллар рўйхатга олинган, шу жумладан 2,9 мингта машина  экспорт  қилинган.

«Польша Ўзбекистонга  Европадаги (Россияни ҳисобга олмаганда)  ва дунёдаги энг йирик автомобиль етказиб берувчилардан биридир, - дея давом етади муаллиф. - Давлат статистика қўмитаси 2021 йил январь-октябрь ойларида турли мамлакатлар иккиламчи бозоридан харид қилинган автомобиллар кўрсаткичларини эълон қилди. Польша 1 минг 204 та автомобиль билан ушбу рўйхатда 5-ўринни эгаллади. Юқори тўртликдан Хитой (6 минг 307), Жанубий Корея (5 минг 112), Россия (3 минг 718) ва Қозоғистон (3 минг 478) ўрин олган».

Муаллифлар Ўзбекистонда 2016-2021 йиллардаги фаол ислоҳотлар жараёнида автомобилсозлик соҳасида салмоқли натижаларга эришилганини, хусусан, автомобиль ишлаб чиқариш ҳажми 3 баробар ошганини алоҳида таъкидлаган. Пандемиянинг Ўзбекистон автомобиль саноатига таъсири ҳам нисбатан мўътадил бўлди. Жумладан, 2020 йилда 280 минг 80 та енгил автомобиль (ўсиш суръати +217,7%), 642 та автобус (ўсиш суръати - 29,3%), 4 минг 163 та юк автомобили (ўсиш суръати +30,1%), 673 та трактор (ўсиш суръати -6,5%), 41 та махсус  автомобиль ишлаб чиқарилган.

Нашрда Ўзбекистон раҳбарияти томонидан автомобилсозлик саноатида рақобат ва қулай инвестиция муҳитини яратиш бўйича амалга оширилган чора-тадбирлар натижасида сўнгги беш йилда автомобилсозлик соҳасида 392,3 миллион долларлик қатор йирик инвестиция лойиҳалари амалга оширилгани қайд этилган.

«Бугунги кунда Ўзбекистон Марказий Осиёда енгил ва тижорат автомобилларининг тўлиқ қаторини ишлаб чиқараётган ягона мамлакатдир, - дея урғу берилган мақолада. - Ҳозирги кунда республикадаги 85 дан ортиқ корхона автомобиль саноати соҳасида фаолият кўрсатмоқда. Ушбу тармоқда  200 дан ортиқ хорижий компания ҳамда ташкилот билан ҳамкорлик йўлган қўйилган. 2016-2020 йилларда автомобилсозлик саноатида ташқи савдо динамикаси жадал ривожланди. Ўзбекистон машинасозлигидаги ўзгаришлар жаҳон бозорларида ўзбек автомобилларига талаб ортиб бораётганида ўз ифодасини топмоқда»

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net