Польша Бизнес академиясида Ўзбекистон куни ўтказилди

07.02.2020 15:17

ВAРШАВА, 6 февраль. /«Дунё» АА/. Домброва-Гурнича шаҳридаги Польша Бизнес академияси (WСБ)да Ўзбекистон куни бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Тадбир мазкур Бизнес академия ва бу ерда таҳсил олаётган ўзбекистонлик талабалар  томонидан ташкил этилди. Таъкидлаш жоизки академиянинг «Халқаро муносабатлар», «Бизнес» ва «Менежмент» йўналишларида 200 дан ортиқ ўзбек йигит-қизлари ўқимоқда.

Анжуман доирасида Ўзбекистоннинг иқтисодий ва сайёҳлик салоҳияти, бой тарихи, маданияти, урф-одатлари, миллий таомлари тақдим этилди, шунингдек, икки мамлакатнинг таълим соҳасидаги ҳамкорлиги ҳақида сўз юритилди.

Тадбир қатнашчиларига Ўзбекистоннинг замонавий ривожланиши, сайёҳлик салоҳияти ва бошқа йўналишларга қаратилаётган эътибор ҳақида маълумотлар тақдим этилди. 2020 йил – ?лм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили доирасида режалаштирилган ислоҳотларни амалга ошириш, демократлаштириш жараёнларининг самарадорлигини оширишга оид тақдимотлар ўтказилди.

Шунингдек, иштирокчиларга таълим соҳасида Ўзбекистон-Польша ҳамкорлигини янада ривожлантириш истиқболлари, университетлар ва илмий-тадқиқот институтлари, илмий марказлар ўртасидаги академик алмашинувлар бўйича фиклар билдирилди.

Тадбирда миллий либослар, заргарлик буюмлари, кулолчилик, ёғоч, анъанавий кашталар ва бошқа кўплаб намуналарни ўз ичига олган халқ амалий санъати кўргазмаси намойиши ташкил этилди.

WСБ Бизнес академияси проректори Рафал Ребиласнинг сўзларига кўра, Польша университетлари ректорлари делегацияси жорий йил март ойида учун Тошкентга келишни режалаштирмоқда.

- Ўзбекистон олий ўқув юртларида, академик лицей ва касб-ҳунар коллежларида юзлаб мутахассисликлар бўйича республика ва Марказий Осиё давлатлари учун кадрлар тайёрлаш йўлга қўйилган. Мамлакатда олий маълумот тизими модернизация қилинмоқда. Тошкентга сафар чоғида ушбу йўналишдаги ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилиш ниятидамиз,— деди у.

Шу ўринда таъкидлаш лозимки, бугун Тошкент давлат аграр университети ва WСБ Бизнес академияси ўртасида ҳамкорлик йўлга қўйилган.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net