Покистонга синов тариқасида 300 тоннага яқин тошкўмир экспорт қилинди

10.03.2020 18:03

ТОШКЕНТ, 10 март. /«Дунё» АА/. «Шарғункўмир» акциядорлик жамияти ва «Бойсункўмир» масъулияти чекланган жамияти томонидан қазиб чиқарилган 300 тоннага яқин тошкўмир Сурхондарё вилояти Дарбанд темир йўл станциясидан Покистонга жўнатилди. Ушбу маҳсулот ҳамкор мамлакатга синов тариқасида экспорт қилинди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири «Ўзбекистон темир йўллари» манбасига таяниб.

Амалиёт «Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамияти билан Покистон вакиллари ўртасида олиб борилган музокаралар ижобий натижасидир.

Бугунги кунда Президентимиз Шавкат Мирзиёев топшириқларига асосан, мамлакатимизда ички эҳтиёжни қондирган ҳолда экспорт салоҳиятини оширишга қаратилган қатор амалий дастур ижроси амалга оширилмоқда.

«Шарғункўмир» AЖ ушбу вазифалар ижроси доирасида кенг кўламли ишларни амалга оширмоқда. Жумладан, тошкўмир қазиб чиқариш ҳажми йилдан-йилга кенгаймоқда. Бу, ўз навбатида, Сурхондарё вилояти мисолида республикада кўмир саноатини ривожлантириш имконини бермоқда.

Ҳозирги кунда корхона томонидан «ССКОМ», «ССССҲМО», «ССССҲ» ва «ТР» маркали юқори калорияли тошкўмир қазиб чиқарилмоқда.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net