Покистон Миллий банкининг Ўзбекистондаги аккредитация сертификати бекор қилинди

12.08.2020 13:52

ТОШКЕНТ, 12 август. /«Дунё» АА/. Бу ҳақида Ўзбекистон Республикаси Марказий банки маълумотида келтирилади, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Марказий банк ахборотида айтилишича, банк назорати қўмитасининг 2020 йил 30 июлдаги қарорига мувофиқ, Покистон Республикаси Миллий банкининг Тошкент шаҳридаги ваколатхонасига берилган аккредитация сертификати бекор қилинди.

Мазкур қарор Покистон Миллий банкининг (ПМБ) Халқаро амалиётлар бизнес стратегияси қабул қилингани муносабати билан Марказий Осиё давлатлари ва Озарбайжондаги банк амалиётларини, шу жумладан, Тошкент шаҳридаги ваколатхонасини ёпиш тўғрисидаги мурожаатига биноан қабул қилинди.

Қайд этиш жоиз, Покистон Миллий банкининг Тошкент шаҳридаги ваколатхонаси Ўзбекистон билан Покистон ўртасида банк ҳамда инвестициялар соҳасида ўзаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш мақсадида ташкил этилган. У ўз фаолиятини 1995 йил 29 ноябрдан буён Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан берилган аккредитация сертификатига асосан юритиб келаётган эди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net