Пилла ҳосили учун субсидия ажратиш тартиби белгиланди

02.01.2022 10:57

ТОШКЕНТ, 2 январь. /«Дунё» АА/. Пилла етиштирувчи жисмоний шахсларга улар томонидан етиштирилган пилла (ҳўл пилла) ҳосили учун субсидиялар ажратилади, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

“Norma.uz” электрон порталининг хабар беришича, 24 декабр куни республика Вазирлар Маҳкамаси томонидан тегишли қарор қабул қилинган.

Пилла етиштирувчи жисмоний шахсларга улар томонидан етиштирилган пилла (ҳўл пилла) ҳосили учун субсидия ажратиш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ хонадонларда пилла етиштирувчи жисмоний шахсларга Давлат бюджети ҳисобидан субсидия ажратиш тартиби ва шартлари назарда тутилган. Бундан ташқари пиллачилик кластерлари ва ипак қурти уруғчилик ташкилотлари туман (шаҳар) «Агропилла» МЧЖ билан биргаликда субсидия олувчиларнинг туман (шаҳар) манзилли рўйхатини шакллантирилади. Низомда шунингдек, субсидия олувчиларга пиллачилик кластерлари ва ипак қурти уруғчилик ташкилотлари субсидия бериш мақсадида маблағларни ўтказиб бериш ҳамда маблағларнинг фойдаланилмаган қисмини ?пакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитасининг алоҳида шахсий ғазна ҳисобварағига қайтариш тартиби белгиланган.

Пиллачилик кластерлари ва ипак қурти уруғчилик ташкилотлари ўз махсус ҳисобварақларидаги субсидия учун тушган маблағлар субсидия олувчиларнинг фақат банк карталарига, агар банк картаси очилмаган бўлса, банкда уларнинг номларига очилган банк ҳисобварақларига тақсимлайди.

Эслатиб ўтамиз, мамлакатимиз Президентининг «Республикада мавжуд яйловлардан унумли фойдаланиш, ипак ва жунни қайта ишлашни қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига мувофиқ, 2022 йил 1 январдан бошлаб 2025 йил 1 январга қадар ҳар йили хонадонларда пилла етиштирувчи жисмоний шахсларга етиштириладиган пилла (ҳўл пилла) ҳосилининг бир килограмми учун 5 минг сўм миқдорида республика бюджети ҳисобидан субсидия ажратилади.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net