Пекинда янги темир йўл қурилиши лойиҳаси муҳокама қилинди

03.06.2020 13:26

ПЕК?Н, 3 июнь. /“Дунё” АА/. Мамлакатимизнинг Хитойдаги элчихонаси ташаббуси билан “Ўзбекистон – Қирғизистон – Хитой” темир йўл қурилиши лойиҳасини амалга ошириш бўйича келгусидаги амалий чора-тадбирлар муҳокамасига бағишланган навбатдаги видеоконференция ташкил этилди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири Шуҳрат Умиров.

ХХР 1-лойиҳа-қидирув институти вице-президенти Чжу Личжен раислигида ўтган онлайн-мулоқотда бугунги пандемия шароитида давлат чегаралари орқали темир йўл транспортида юкларни ташиш тобора долзарб аҳамият касб этаётгани алоҳида таъкидланди.

Учрашувда темир йўл ўтадиган довонларда тоннеллар ва кўприклар қуриш, улардан фойдаланишда ҳаракат хавфсизлигининг таъминланиши, электр линияларини улаш, қурилишга сармоя киритиш, темир йўлнинг аҳоли яшаш пунктларидан ўтадиган қисмлари барпо этилиши ва бошқа масалалар юзасидан фикр алмашилди.

Шу билан бирга, темир йўлни лойиҳалаш ва қурилиш ишларида қўлланилаётган техник стандартлар, уни молиялаштириш манбалари ва бошқа муҳим ташкилий масалалар муҳокама қилинди.

Томонлар кун тартибидаги масалалар бўйича билдирилган таклифларни атрофлича ўрганиш ва навбатдаги масалалар муҳокамасига бағишланган тадбирни изчил давом эттиришга келишиб олди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net