Пекинда Хитойнинг “?пак йўли” фонди департаменти директори билан учрашув бўлиб ўтди

28.01.2022 10:51

ПЕК?Н, 28 январь. /«Дунё» АА/. Кеча мамлакатимизнинг Пекиндаги элчихонаси томонидан Ўзбекистонда амалга оширилаётган кенг қамровли иқтисодий-ижтимоий ислоҳотларга хорижий инвесторларни кенг жалб этиш, юртимиздаги инфратузилма лойиҳалари ва дастурларида етакчи молия жамғармалари имкониятларидан кенг фойдаланишга йўналтирилган фаолият доирасида Хитойнинг “?пак йўли” фонди инвестициялар бошқаруви департаментининг директори Лю Хойли билан учрашув ўтказилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Унда Хитойнинг йирик сармоя жамғармаси вакилига Ўзбекистонда амалга оширилаётган иқтисодий-ижтимоий ислоҳотлар, уларнинг ижобий натижалари, маҳаллий ва хорижий инвесторлар учун яратилаётган имкониятлар ва ўзаро ҳамкорликда амалга ошириш учун истиқболли аниқ лойиҳалар юзасидан атрофлича маълумотлар тақдим этилди.

Ўзбекистон ташаббуси билан Оролбўйи минтақаси учун БМТ инсон хавфсизлиги бўйича кўп томонлама шериклик Траст фонди тузилгани ҳақида фикр юритилар экан,  “?пак йўли” фонди томонидан ушбу ҳудудда ижтимоий-иқтисодий ва экологик аҳамиятга молик бўлган лойиҳаларни амалга оширилиши мақсадга мувофиқ эканлиги билдирилди.

Учрашув якунлари бўйича келгусида Ўзбекистонинг молия институтлари ва давлат ташкилотлари билан ўзаро ҳамкорликни кучайтириш, янги қўшма лойиҳалар бўйича аниқ таклифларни ишлаб чиқиш юзасидан келишувга эришилди.

Маълумот тариқасида қайд этиш ўринлики, ХХР раҳбари таклифига асосан 2014 йилда ташкил этилган “?пак йўли” фонди Хитойнинг йирик сармоявий жамғармаси ҳисобланади. Ушбу жамғарма «Бир макон, бир йўл» ташаббуси доирасидаги турли инфратузилма лойиҳаларига сармоя киритади. Фонд 40 миллиард доллар миқдордаги умумий капиталга эга. Бугунги кунда Фонд Total, CNRC, НОВАТЭК, С?БУР каби йирик компаниялар акцияларига эгалик қилади. Жамғарма Ўзбекистон Марказий банки ва «Ўзбекнефтегаз» АЖ билан ҳамкорлик алоқаларини ўрнатган.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net