Пекинда бўлиб ўтган вебинар “Агроэкспорт” мавзусига бағишланди

20.05.2020 10:31

ПЕК?Н, 20 май. /“Дунё” АА/. Дунёда, шу жумладан, Хитойда мамлакатимизда етиштирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига бўлган талаб тобора ортиб бормоқда. Пекиндаги дипломатик ваколатхонамиз эса юртимиз фермер ва деҳқон хўжаликларининг ҳамкор мамлакат бозорига шу турдаги маҳсулотларини экспорт қилишларига кўмаклашишга алоҳида эътибор бермоқда.

Хусусан, 19 май куни элчихонада ўз маҳсулотларини Хитой бозорларига олиб киришни режалаштирган деҳқон ва фермер хўжаликлари вакиллари учун "Мен экспортни бошламоқчиман” мавзусида навбатдаги вебинар ташкил этилгани ҳам фикримизга мисол.

 Ушбу онлайн тадбир дипломатик ваколатхона ташаббуси билан соҳа бўйича юқори малакали маслаҳатчилар, экспертлар, иқтидорли ахборот технологиялари мутахассисларини бирлаштирган “AgroMart” гуруҳи веб-портали ҳамда Ўзбекистон ёш фермерлар кенгаши билан ҳамкорликда ташкил этилди.

Тадбир мутахассислар ва мамлакатимизда ўз фаолиятини бошлаган 150 нафардан зиёд ёш фермер ҳамда тадбиркорлар ўртасида онлайн тарзда тўғридан-тўғри мулоқот шаклида ташкил этилди.

Суҳбат чоғида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини Хитой бозорига экспорт қилиш бўйича ўрнатилган талаблар юзасидан маълумотлар берилди. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экспорт қилишда Хитойда қабул қилинган чакана савдо меъёрлари ва сифат талабларига амал қилиш юзасидан тавсиялар тақдим этилди.

Вебинар давомида иштирокчилар маҳсулот етказиб беришнинг қулай усуллари, экспорт шартномаси тузиш шартлари, тўловларни қабул қилиш билан боғлиқ жараён, сифат сертификатларини олиш тартиби билан таништирилди.

Тадбир якунида элчихона ходими, экспорт ва логистика бўйича мутахассис А.Олимхонов Хитой бозорига маҳсулот олиб кириш бўйича юртдошларимизни қизиқтирган саволларга атрофлича жавоб қайтарди.

Шуҳрат Умиров,

“Дунё” АА мухбири,

Пекин

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net