Паррандаларни етиштиришда инновацион технологиялар жорий қилинади

04.03.2020 11:12

ТОШКЕНТ, 4 март. /«Дунё» АА/. ?нновацион ривожланиш вазирлиги ва Венгриянинг «Agrofeed» компанияси билан ҳамкорликда «Паррандаларни етиштириш учун инновацион технологиялар» мавзусидаги илмий-амалий семинар бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё» мухбири.

Анжуманда «Agrofeed» компанияси мутахассислари — Aлександр Янчевский ва Тамас Топерзер бройлер товуқларни озиқлантириш ҳақидаги маърузалари билан қатнашди.

Семинарда олимлар, мутахассислар, тадбиркорлар, фермер хўжаликлари раҳбарлари ҳамда Венгриянинг Ўзбекистон Республикасидаги элчихонаси вакиллари иштирок этмоқда.

Тадбирда қайд этилишича, жорий йилда венгриялик ҳамкорлар иштирокида 10 га яқин ана шундай илмий-амалий семинарлар ўтказиш режалаштирилган.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net