Пандемия ва инсон ҳуқуқлари: Ўзбекистон тажрибаси

14.07.2020 09:46

ТОШКЕНТ, 14 июль. /«Дунё» АА/. Бугун, 14 июль куни БМТ ?нсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари бошқармасининг Марказий Осиё минтақавий идораси билан ҳамкорликда «Пандемия ва инсон ҳуқуқлари: Ўзбекистон тажрибаси» мавзусида видеоконференцалоқа тарзида давра суҳбати ташкил қилинди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Унда Олий Мажлис Сенати аъзолари, Қонунчилик палатаси депутатлари, вазирлик ва идоралар масъуллари, Ўзбекистондаги халқаро ташкилот ва дипломатик корпус вакиллари ҳамда фуқаролик жамияти институтлари мутасаддилари, қолаверса, БМТ, БМТ Тараққиёт дастури, БМТнинг ?нсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари бошқармаси, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти, ЕХҲТ ва бошқа халқаро тузилмалар вакиллари  иштирок этди.

Онлайн давра суҳбатида Ўзбекистонда COVID-19 пандемиясига қарши курашиш жараёнида инсон ҳуқуқларини таъминлашга оид миллий чораларни амалга оширишда ижобий натижалар муҳокама қилинди.

Шунингдек, аниқланган муаммолар бўйича тавсиялар ишлаб чиқилди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net