Пандемия шароитида Хоразмда экспорт кўрсаткичлари сақлаб қолинди

07.05.2020 15:00

УРГАНЧ, 7 май. /«Дунё» АА/. Карантин билан боғлиқ синовли кунларда экспортёр корхоналарни рағбатлантиришни кучайтириш бўйича қабул қилинган қатор меъёрий ҳужжатлар ҳудудлар экспорт салоҳиятини оширмоқда.  Хусусан, 2020 йилнинг ўтган 4 ойи давомида Хоразм вилоятидан ташқи савдога йўналтирилган маҳсулотлар ҳажми 33,2 миллион АҚШ долларини ташкил этди. Бу кўрсаткич 2019 йилга нисбатан 21,7 миллион АҚШ долларга ёки 53 фоизга ошганини кўриш мумкин, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири вилоят божхона бошқармаси манбасига асосланиб.

Ушбу саноат ва мева-сабзавот маҳсулотларининг экспорт географияси кенгайиб, Россия, Туркия, Қозоғистон, Хитой, Бангладеш, Эрон ва Германия давлатлари бозорларига кириб борди.

Рақамларга мурожаат қилсак, Хоразм вилояти божхона бошқармасининг «Урганч» ва «Ҳазорасп эркин иқтисодий зонаси» ташқи иқтисодий фаолият божхона постларида жорий йилнинг ўтган даврида 715 та экспорт божхона юк декларацияларининг 93 фоизи «Хавфни бошқариш» автоматлаштирилган ахборот тизими орқали расмийлаштирилди. Ушбу декларацияларни расмийлаштириш учун сарфланаётган вақт эса ўртача 30-40 дақиқани ташкил этяпти.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net