Озарбайжонлик харидорлар Ўзбекистон экспортчилари билан учрашади

18.08.2020 17:58

БАКУ, 18 август. /«Дунё» АА/. Жорий йилнинг 25-27 август кунлари автоматлаштирилган платформада "Made in Uzbekistan" иккинчи онлайн бизнес-форуми бўлиб ўтади, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири «Trendaz» манбасига таяниб.

Тадбир Ўзбекистон Республикаси ?нвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Экспортни рағбатлантириш агентлиги, Ўзбекистон " Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси, мамлакатимизнинг Озарбайжондаги элчихонаси, шунингдек, "Caspian Event Organisers" компаниялари билан ҳамкорликда ташкил этилади.

– Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган пахта толаси, ип-калава ва тайёр маҳсулотнинг салмоқли қисми экспорт қилинмоқда. Мазкур форум озарбайжонлик ишбилармонларга қисқа фурсатларда шерик топиш, Ўзбекистонда газлама-мато ишлаб чиқарувчилар билан ишбилармонлик алоқаларини ўрнатиш учун ажойиб имконият бўлади”, деб ёзади “Trendaz” нашри.

Озарбайжон ахборот манбасининг "Caspian Event Organisers" компанияси маълумотига таяниб хабар беришича, форумда Ўзбекистоннинг ушбу соҳада фаолият юритаётган 27 нафар етакчи тўқимачилик компанияси вакиллари иштирок этиши кутилмоқда.

Тадбирда, шунингдек, Озарбайжон тўқимачилик маҳсулотлари харидорлари ва тарқатувчилари, тикувчилик корхоналари мутахассислари, шунингдек, чакана савдо тармоқлари вакиллари ҳамда сармоядорлар таклиф этилган.

Бизнес-форум дастурига кўра, 25 август куни бўлиб ўтадиган ялпи мажлисда Ўзбекистон билан Озарбайжон ўртасида тўқимачилик соҳасида ишбилармонлик алоқалари истиқболлари муҳокама қилинади, 26-27 август кунлари эса B2B шаклидаги фаол учрашувлар бўлиб ўтади.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net