
БОКУ, 18 декабрь. /«Дунё» АА/. «Жанубий Кавказ» сиёсатшунослар клуби раҳбари Ð?лгар Вализода Ўзбекистоннинг ЕОÐ?Ð?да кузатувчи мақомини олгани ҳақида фикр-мулоҳазасини изҳор қилиб, республика минтақанинг жадал ривожланаётган иқтисодиётларидан бири эканини таъкидлади. Шунингдек мамлакат Марказий Осиё макони учун кенгаяётган бозор ва муҳим алоқа марказилигини қайд этди.
— Мамлакатнинг Евросиё иқтисодий иттифоқи фаолиятида кузатувчи мақомида иштирок этиши нафақат минтақа ва ундан ҳам кенг ҳудудда иқтисодий алоқалар тизимини такомиллаштиришнинг муҳим шартига айланади, — деб ҳисоблайди эксперт. — Ўзбекистон маҳсулотлари ЕОÐ?Ð? мамлакатлари бозорига кенгроқ миқдорда олиб кирилади ва ўзбек ишлаб чиқарувчиларининг манфаатлари янада самарали ҳимоя қилиниши мумкин.
Маълумки, кузатувчи мақоми мамлакатга ЕОÐ?Ð? тадбирларида қатнашиш, иштирокчи давлатлар ва уларнинг шериклари ўртасидаги муносабатларни муҳокама қилиш ҳуқуқини беради.
Ўзбекистоннинг ЕОÐ?Ð? мамлакатларига экспорти ҳажми импорт ҳажмидан қарийб уч баравар юқори. Тошкент ушбу суръатни узоқ муддатли истиқболда сақлаб қолишдан манфаатдор.
Бундай шароитда кузатувчи мақоми ЕОÐ?Ð? мамлакатлари билан ўзаро ҳамкорликнинг кейинги устувор йўналишларини самарали аниқлашга имкон беради, савдо таркиби, экспорт ва импорт ҳажмини оптималлаштириш бўйича чоралар кўради.