Охирги 5 йил ичида Ўзбекистонда ҳар йили бажариладиган қурилиш ишлари ҳажми 3 баробарга ошди

15.12.2021 14:07

ТОШКЕНТ, 15-декабрь. /Дунё АА/. Ўзбекистонда жорий йилнинг 10 ойида жами 85,9 триллион сўмлик қурилиш ишлари бажарилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Ўзбекистон Давлат статистика қўмитаси маълумотига кўра, январь-октябрь ойларида якунланган қурилиш ҳажми ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 5,1 фоизга ошган.

Давлат статистика қўмитаси жорий йилнинг 10 ойидаги қурилиш ишлари якунлари тўғрисидаги маълумотлар билан биргаликда сўнгги 10 йилдаги статистик маълумотларни эълон қилади:

2010 йил - 8,2 трлн.сўм;

2011 йил - 9,5 трлн сўм;

2012 йил - 11,7 трлн сўм;

2013 йил - 15,2 трлн сўм;

2014 йил - 20,1 трлн.сўм;

2015 йил - 25,4 трлн сўм;

2016 йил - 29,4 трлн сўм;

2017 йил - 34,7 трлн сўм;

2018 йил – 51,1 трлн сўм;

2019-йил – 71,2 трлн сўм;

2020 йил – 88,1 трлн.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net